Тожикистон пойтахти марказида дунёдаги энг баланд байроқ ўрнатилди

Тожикистон байроғи
Image caption Аввалроқ Тожикистонда яратилган байроқ узунлиги 1500 метр эди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри марказида дунёнинг энг баланд байроқ тикилди.

Тожикистон миллий байроғи тикилган устуннинг баландлиги 165 метрдир.

Байроқ узунлиги 60 метр ва эни эса 30 метрдир.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ўтган йил 24-октябрида байроқ устунига тамал тошини қўйганди.

Тожикистонда ҳар йил 24-октябрда "Миллий байроқ куни" нишонланади.

2009 йилнинг 11 ноябрида мамлакат парламенти "Байрам кунлари" ҳақидаги қонунга ўзгартириш киритиб, ҳар йили 24-ноябрда "Миллий байроқ куни" нишонланишини белгилаганди.

Расмий манбаларга кўра, Тожикистон байроғи халқнинг озодлик ва мустақиллик учун олиб борган муборизаси рамзи - қизил, бахт-саодат, умид ва орзу нишонаси - оқ ҳамда хуррамлик ва абадият белгиси - яшил ранглардан иборат.

Тожик расмийлари шунингдек Тожикистон байроғидаги тож ва етти юлдузни миллий ҳуввият рамзи деб билишади.

Тожикистон президентининг янги девони қаршисида ўрнатилган "энг баланд байроқ" устунини қуриш ишлари Trident Support ширкати зиммасига топширилган эди.

Ҳозиргача дунёнинг энг баланд байроғи устуни Озарбайжон пойхтахти Бокуда мавжуд эди.

Озарбайжонликлар ўрнатган байроқ устунининг баландлиги 162 метрни ташкил этади.

BBCUZBEK.COM таҳририяти SMS рақами +447786201124