Сўнгги янгиланиш 13 июн 2011 - 08:43 GMT

Ўшлик она қирғин кунлари ва ундан кейинги ҳаётлари ҳақида

Ўшнинг июн низоларидан ниҳоятда жабр кўрган "Черёмушки" мавзесида яшайдиган ўзбек Холида Холматованинг айтишича, 10 кишидан иборат оилаларининг ягона боқувчиси унинг иниси бўлган.

Зўравонликлар бошланган биринчи куни инимни ўлдиришди, дейди Холида Холматова.

"Тунги соат 3 да ҳаммамиз жон сақлаб қочдик. Уйда фақат онам ўғлининг жасади билан қолди," дейди у.

Жасадни дастлаб томорқада кўмишга мажбур бўлганлар.

Зўравонликлар тинчиганидан кейин йигит жасади қабристонга кўчириб дафн этилган.

"Ўшандан кейин бизга қийин бўлиб қолди. Кечки соат 5 дан кейин аёллар ва болалар умуман кўчага чиқмаймиз," дейди у.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.