Сўнгги янгиланиш 8 август 2011 - 11:52 GMT

Хитой мулозими 'диний-экстремистик кучлар'ни бостиришга ваъда берди

Июл ойидаги зўравонликлар ортидан Хитой Шинжонда қўшимча кучларни жойлаштирган

Хитой Коммунистик партиясининг Шинжондаги раҳбари уйғурлар яшайдиган минтақада терроризм ва диний экстремизмга қарши қаттиққўллик билан курашишга ваъда берган.

Чжан Чунсян бу ҳақда ўтган ой Ҳўтан ва Қашғар шаҳарларида юз берган зўравонликларга жавобан гапирган.

Зўравонликларда ўнлаб инсонлар ҳалок бўлган ва яраланган.

Пасмий Пекин зўравонликларда, асосан, уйғур исломий жангариларини айблаган.

Аммо муҳожиротдаги уйғур гуруҳлари зўравонликларнинг асосий сабаблари Хитойниннг қаттиққўл сиёсатидан норозилик ва Хан хитойларининг минтақага оқиб келаётгани эканини айтишади.

Хитой матбуотининг хабар беришича, жума куни ўтган партия йиғинида жаноб Чжан "биз террорчиларга қарши курашда қаттиққўл сиёсатни давом эттиришимиз керак" деб айтган.

Франс-пресс хабар агентлигининг Шинжон ҳукумат веб саҳифасида чоп этилган баёнотдан иқтибос келтиришича, у шунингдек, "диинй эксртремистик кучларнинг раҳбарлари"га қарши курашишга ҳам ваъда берган.

Уйғурларнинг норозилиги

Би-би-сининг Пекиндаги мухбири Майкл Бристоуга кўра, Хитой расмийлари мусулмон уйғурлар яшайдиган Шинжон ҳақида гапирганда кўпинча диний экстремизмни терроризм билан боғлашади.

Уйғурлар ўзлари Шарқий Туркистон номи билан атайдиган расмий Шинжон аҳолисининг қарийб ярмини ташкил этадилар.

Хитой минтақага катта миқдорда сармоя киритган ва ҳудуднинг бой газ ва нефт заҳиралари Хитой иқтисоди учун ҳаётий муҳим аҳамиятга эга.

Аммо кўпчилик уйғурлар шарқдан катта сондаги Хан хитойларининг кўчиб келиши туфайли ўзларининг ишсиз қолганликларидан шикоят этадилар.

Июл ойи ўрталарида қуролли гуруҳ жануби-ғарбий Ҳўтан шаҳридаги полиция идорасига ҳужум қилиши натижасида 18 киши ҳалок бўлган.

Ой охирида Қашғар шаҳрида юз берган зўравонликларда эса 20 киши ўлдирилган.

Урумчида 2009 йилда юз берган тартибсизликларнинг навбатдаги санаси ортидан уйғур ёшларининг маҳкамасиз қамоққа ташланиши, уйғур деҳқонларига қарашли ерларнинг мусодара этилиши ва Қашғардаги уйларнинг бузилиши зўравонлик ортидаги сабаблар экани айтилади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.