Ливия: Исёнчилар пойтахт Триполи назоратини қўлга киритишди

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Ливиялик исёнчиларнинг даъво қилишларича, пойтахт Триполининг аксарият қисми ўз назоратлари остига ўтган.

Ливия раҳбари Муаммар Қаддофийнинг ўғли Сайф-ул-Ислом ҳибсга олинган.

Муаммар Қаддофийнинг тақдири ҳозирча маълум эмас.

Хабарларга кўра, полковник Қаддофий тарафдорлари пойтахтга бостириб кирган исёнчиларга жиддий қаршилик кўрсатишолмаган.

Тун бўйи Триполининг бош майдонида Қаддофий тузуми мухолифлари байрам қилиб чиқишган.

Ливия раҳбарининг ҳибсга олинган ўғли Сайф-ул-Исломнинг Халқаро Жиноят маҳкамасига тортилиши айтилмоқда.

Муаммар Қаддофийнинг яна бир ўғли Муҳаммад Қаддофий эса, уй қамоғида сақланмоқда.

АҚШ ПРезиденти Барак Обаманинг айтишича, "Триполи мустабиднинг назорати остидан чиқмоқда".

Барак Обама, ўз навбатида, Муаммар Қаддофийни бошқаруви якун топгани ва Ливияни ортиқ назорат этмаётганини тан олишга ҳам чақирган.

Полковник Муаммар Қаддофийнинг Триполидаги қароргоҳи атрофида қақшатқич жанглар кечаётгани айтилмоқда.