Мангистауда намоишчилар раҳбарининг фарзанди ўлик ҳолда топилди

Мангистаулик намойишчилар

Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида "Озенмунайгаз" ширкатининг касаба уюшмаси раисининг бир неча кун аввал йўқолиб қолган 18 яшар қизи жасади топилган.

Мухолифат партиялари хабарига кўра, Қудайберген Қарабалаевнинг уч кун аввал йўқолган қизи танасида пичоқ зарбидан олинган жароҳатлар бўлган.

Бу ҳудудда "Каражанбасмунай» и «Озенмунайгаз» ходимлари уч ойдирки, ишга чиқишмаётирлар. Улар иш шароитларининг яхшиланиши ва маошларнинг оширилишини талаб қилмоқдалар.

Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан 18 ёшли Жансауле Қарабалаева ўлими юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум.

Бироқ полиция ходимлари бу борада ҳозирча бирон изоҳ берилмаслигини маълум қилганлар.

Воқеа жараёнини Жанаўзен шаҳридан туриб кузатаётган, намойишчиларни қўллаб-қувватлаш учун яқинда тузилган “Халқ фронти” вакили, Айжангул Амирова шаҳар ички ишлар бошқармасига борганда тергов бошлангани айтилган.

Уч кун бурун йўқолган Жансауле ўткир буюм билан жароҳат етказилган ҳолда мурдаси топилган.

Жансауленинг ўлими намойишчилар ва унинг ташкилотчиларини қўрқитиш учун ёда тарқатиш учун амалга оширилганини маҳкама аниқлаши керак.

Кузатувчилар намойишлар бошида турган “Ўзенмунайгаз” касаба уюшмаси раҳбарининг қизи билан шундай ҳолат содир бўлаётганига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Чунки бунгача намойишчиларнинг қўл телефонларига таҳдид оҳангидаги қисқа хабарлар ва қўнғироқлар бўлаётгани айтилганди.

Намойишларни ташкиллаштиришда айбланган касаба уюшмаси юристи Наталя Соколова олти йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ҳукумат босим ўтказиш йўллари билан муаммони йўқотишга интилаётгани айтилмоқда.

Ҳозир ҳам нефтчилар навбати билан норозилик акциясини ўтказишмоқда.

Намойишларда умумий ҳисобдан икки мингга яқин ишчи қатнашаётгани хабар қилинади.

Норозиликларнинг бошланганига 3 ой бўлди, лекин компания ҳам, ҳукумат ҳам намойишчиларга ён босгани йўқ.

Намойишчиларнинг асосий мақсади маошларни кўтариш ва ишлаш шароитларини яхшилаш.

Аммо кейинчалик уларни ишдан бўшатиш натижасида янги талаблар қўшилди.

Ишга қайта тиклаш, намойишлар сабаб қамалган юрист Наталя Соколовани озодликка чиқишини таъминлаш ва маошларни кўтариш.