Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбек-тожик муносабатларидаги сўнгги кескинлашув ортида нималар турибди?

Image caption Раҳбарлар...

Ўзбекистондаги экологлар ҳаракати Тожикистоннинг Турсунзода шаҳридаги алюминий заводи устидан Бирлашган Миллатлар ташкилотига шикоят этган.

Ҳаракатнинг парламентдаги аъзолари БМТ Тараққиёт дастурининг Тошкентдаги идорасига алюминий заводининг ҳалокатли оқибатларидан азоб чекаётгани айтилган 750 мингдан кўпроқ сурхондарёликлар имзо қўйган мурожаатномани топширганлар.

Ўзбекистон тожик алюминий заводи ўз аҳолиси ва минтақа экологиясини заҳарлаётганини даъво қилиб келади, Тожикистон томони эса ушбу даъволарни рад этади.

Алюминий заводи атрофидаги можаро янгилик эмас, аммо у нима учун ҳозирда яна бир марта кўтарилмоқда? Умуман, ўзбек-тожик муносабатларидаги сўнгги кескинлашув ортида нималар турибди?

Душанбелик таҳлилчи Зафар Сўфийга кўра, "Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар совуқлашгани ортида на ўзбек ва на тожик халқи турибди".

"Яъни, бу икки мамлакатдаги халқлар оддий аҳоли, бир-бири билан қариндош, юзлаб йиллардан бери бир-бирлари билан яшаб келишган... Ҳатто уруш бўлган пайтлар ҳам бунчалар совуқлик кузатилмаган", дейди у.

Таҳлилчи ўзбек-тожик муносабатлари ҳозирги аҳволини Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўртасидаги келишмовчиликларга боғлайди.

"Бу икки мамлакатда барча қарорлар, қонунлар, тизим, нима мавжуд бўлса, шу икки шахсга таянади ва икки шахснинг фикри, айтиш мумкинки, барча нарса. Шунинг учун, бу ҳолат юзага келган".