Ўтинбоева Бакиевлар экстрадицияси осонлашишига умид билдирди

Собиқ президент Бакиев
Image caption Қурмонбек Бакиев Белорусдан бошпана топган

Қирғизистон Президенти Роза Ўтинбоева нуфузли сиёсатчи Медет Садирқулов ўлимига боғлиқ текширувлар эълон қилиниши ортидан Қурмон Бакиев ва унинг ўғли Максимни экстрадиция қилиш талаби енгил кўчишини айтган.

АКИ пресс ахборот агентлигига кўра, Ўтинбоева хоним бу ҳақда Нью Йоркда ўтган йиғинлардан бирида гапирган. Қирғизистон Президенти уларнинг Садирқулов, Слепченко ва Сулаймонов ўлдирилишида айбдор эканлари судда исботини топишига ишонч билдирган. Унга кўра, маҳкама жараёни сиртдан, Бакиевлар иштирокисиз ўтади.

2009 йил март ойида Қирғизистон президенти маъмурияти собиқ раҳбари Медет Садирқулов бўлгани ишонилган автомобил ҳалокатга учраган, натижада унинг ўзи дохил уч киши нобуд бўлганди.

Қирғиз полицияси энди жаноб Бакиевни Садирқуловнинг ўлдирилишида айбдор деб билади.

Қурманбек Бакиев 2010 йил апрелида бўлиб ўтган аксил-ҳукумат намойишлар ортидан Қирғизистондан қочиб, Беларусдан бошпана топганди.

Расмий Минск Қирғизистон ҳукуматининг Қурмонбек Бакиевнинг экстрадиция қилиш борасидаги аввалги икки сўровини рад қилган. Ҳукумат Британиядан сиёсий бошпана олган собиқ президентнинг ўғли Максим Бакиев ҳам қайтарилишини сўраганди.

Бишкек расмийлари уни ҳам маҳкамага тортиш учун етарли маълумотларга эга эканини айтишган. Бироқ, бу талаб расман рад этилганми йўқлиги номаълум.