Лондоннинг Биг Бенидан Тошкентга қадар сафар қилган мотоциклчиларнинг бошдан кечирганлари...

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption "Тошкентга қадар икки ярим ҳафталик сафаримиз мобайнида кўрганларимиз бир йилга татигулик таассуротлар"...

Шу ой бошларида Лондондан ТОшкентга қадар хайрия сафарига чиққан Британиялик мотоциклчилар гуруҳи 19 кун деганда маррага етиб бордилар.

ЎЗбекистонда ёш болалар ва оналар ўртасидаги ўлим ҳолларини камайтириш соҳасида иш олиб бораётган хайрия ташкилоти учун маблағ йиғиш мақсадида йўлга чиққан олти нафар ҳаваскор мотоциклчилардан баъзилари ортга қайтиб ҳам улугуришди.

Биз эндигига Лондонга етиб келган Алекс Эдвурдни суҳбатга тортиб, сафарларининг энг эсда қолган онгларини айтиб беришни сўрадик.

Алекс Эдвурдс: Икки ярим ҳафталик сафаримиз мобайнида шу қадар кўп нарсани кўрдикки, ҳудди бир йилга татигулик. Лекин шахсан менда энг таассурот қолдирган ва энг мушкул ҳолатлардан бири бу, Каспий денгини кечиб ўтиш бўлса керак. Икки-уч кун бизни бортга олишга рози бўлган йирик саноат кемасининг келишини кутдик. Бу кемалар денгиз орқали сайёҳларни олиб ўтишга эмас асосан нефт ташиб ўтиш учун мўлжалланган. Шундай кемалар билан боғланиб, жавобини кутдик. Кема келганидан кейин бизга хабар беришади, биз шу заҳотиёқ меҳмонхондан чиқиб зиғиллаб етиб борамиз. Кейин бизлар ва мотоциклларимиз учун жой топиш муаммосини ечишга уринишади. Кемага чиқиб олгунча уч-тўрт маротаба ана шундай уринишимизга тўғри келди. Ниҳоят кемага ўтиргандан кейин денгизни босиб ўтишга 24 соат вақт кетди.

Би-би-си: Хабарларда Тбилисида сизларни жуда илиқ кутиб олишгани ҳаиқда айтилганди?

Алекс Эдвурдс: Ҳа, Тбилиси бизнинг минтақа сақарлармиз мобайнида одатда тўҳтаб ўтадиган еримиз. Ўзи ҳам бизлар билан авваллари сафар қилган маҳаллий ишбилармонлардан бири жуда катта зиёфат билан кутиб олди. Ундан аввал эса Тбилиси остонасида бизларни 50 ка яқин маҳаллий мотоциклчилар кутиб олиб, шаҳар марказига қадар ҳамроҳлик қилиб бордилар. Тбилиси орқали сафаримиз жуда тантанавор ва эҳтиросли бўлди.

Би-би-си: Сафарингиз Туркманистон орқали ҳам ўтди, ташқи жаҳон учун анчайин ёпиқ бўлган бу мамлакат орқали сафарингиз қандай кечди?

Алекс Эдвурдс:Туркманбоши портига кираверишда бир қадар бюрократик тўсиқлардан ўтишимизга тўғри келди. Нефт ташувчи кемада сайёҳлар ва айниқса мотоциклдаги сайёҳларнинг келиши у ерда одат бўлмаса керак. Лекин улар қўлларидан келганча бизга ёрдам беришга ҳаракат қилишди. Адашмасам ўзимиз ва мотоцикллармизни мамлакатга киритишга рухсат беришлари учун 12та формани тўлдиришга тўғри келди-ёв. Лекин маҳаллий аҳоли жуда меҳмондўст экан, бизга қўлларини силкитиб, олқишлаб кутиб олдилар. Кейин биз Туркманбошидан шундоққина чиқаверишда очиқ ҳавода тунадик. Туркманистондаги йўллар баъзида яхши, баъзида эса анча мушкул эди, лекин бу айнан биз хоҳлаган ва кутган нарса. Ашхобод мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан мутлақо ўзгача шаҳар экан. Ўта дабдабали ва мармарларга кўмилган.

Би-би-си:Лекин маҳаллий аҳоли учун бирданига бир гуруҳ хорижий мотоциклчиларнинг осмондан тушгандек пайдо бўлиб қолиши ғалати тасаввур ўйғотгандир?

Алекс Эдвурдс: Ҳа ҳудди шундай. Бундан ташқари ташқи кўринишимиз ҳам ўзга сайёрадан келганларга ўхшаган бўлса ажаб эмас. Бошимизда каттадан-катта каскалар, мотциклларимизга юк ортилган. Қаерга бормасак, болалар ортимиздан юугуриб, олқишлашди. Қайсидир бир шаҳарчадан кетаётгандик, пиёда кетаётган болалар орасида иккитаси велосипедда кетишаётган экан. Бизларни кўриб ҳайратдан иккаласи ҳам йиқилиб тушса бўладими! Жуда раҳмим келиб кетди, тўхтаб қарай десам, бошқалар жуда тез кетишётганди, иложи бўлмади.

Би-би-си: Ва ниҳоят ЎЗбекистон орқали сафарингиз қандай кечди?

Алекс Эдвурдс:Туркманистоннинг ЎЗбекистон билан чегарасини муаммоларсиз кечиб ўтди. Чегаранинг туркман томонида узундан узоқ навбат бор экан, лекин бизни олийрўтба шахслардек "навбатсиз" ўтказиб қўйишди. Навбатда турганлар ўта қизиқиш билан бизни кузатишди, роса суратга олишди. Чегарадан силлиққина ўтиб олгандан кейин Бухорога етиб келдик. Шаҳардаги асосий минорани тамоша қилиб, шу яқин ўртадаги томида айвончаси бор емакхонада овақатланиб, майдондаги мотоциклларимизга ҳам кўз қулоқ бўлиб, қўёш ботишини кузатдик. Кейин емакхона эгасидан кўчма тўшакларимизни ёзиб, шу ерда тунасак майлими деб сўрасак, рухсат берди. Эрта тонгда туриб Тошкентга қараб йўл олдик, чунки ҳудди шу куни Британия элчиси биз учун кеча уюштирганди, зиёфатга етиб боришмиз керак эди. Ўзбекистонда йўллар Туркманистонга қараганда айнчайин яхши бўлгани учун, режага мувофиқ етиб бордик.

Би-би-си: Тошкентда Тбилисида бўлгани каби сизларни маҳаллий мотоциклчилар кутиб олмагандир?

Алекс Эдвурдс: Йўқ, умуман биз Ўзбекистон кўчаларида мотоциклчиларни деярли кўрмадик. Лекин Тошкентга кириб келган вақтимиз маҳаллий мотоцикл ишқибозлари клуби аъзолари бизни кўриб қолишган экан, элчихонага телефон қилиб, бизнинг келишимиз ҳақида маълумот олиб, кечқурун уч киши бўлиб бизларга ўзларининг рамзлари туширилган майкалар ва ёдгорликлар олиб келиб қутлашди.