Би-би-си Ўринбой Усмонга чиқарилган ҳукмни қоралайди

Би-би-си Ўринбой Усмон ҳибсга олиниши ортидан бир неча бор норозилик чиқишлари уюштирганди
Image caption Би-би-си Ўринбой Усмон ҳибсга олиниши ортидан бир неча бор норозилик чиқишлари уюштирганди

Би-би-си ўз баёнотида Тожикистондаги мухбири Ўринбой Усмонов айбдор топилганига оид ҳукмни қаттиқ қоралайди.

Би-би-си ҳам, Усмонов жанобларининг ўзи ҳам унга қўйилган гўё исломий экстремистларга алоқадор деган айбловни мутлақо асоссиз дея рад этишди. Жаноб Усмоновга қўйилган барча айбловлар асоссиз ва у бегуноҳдир.

Би-би-си маҳкама давомида жаноб Усмоновнинг бирор бир қонунсиз амалга қўл ургани ҳақида ҳеч қандай далил исбот келтирилмаганини урғулайди ва ўз мухбирини бутунлай оқланишини талаб қилади.

Усмонов жанобларига авф эълон этилганига қарамай, у ўз номини оқлаш учун юқори маҳкамага мурожаат қилмоқчи.

Би-би-си Глобал НЮС директори Питер Ҳоррокс: " Биз Ўринбой Усмоновни қўллаб қувватлашда давом этамиз. Умид қиламизки, апеллация жараёнида унинг ҳурматга сазовор ёзувчи ва журналист сифатидаги обрўси тикланади", дейди.

"Биз Ўринбой Усмоновга нисбатан ҳибсдалигида қийноқ қўллангани ва унга нисбатан ёмон муносабат бўлинганига доир саволларимизга жавоб топиш ҳаракатларини тўхтатмаймиз. Жумладан, тергов жараёнида йўл қўйилган хаторларга доир хавотирларимизни баралла изҳор этамиз", дея таъкидлайди Би-би-си Глобал НЮС директори Питер Ҳоррокс.

Би-би-си баёнотида шунингдек, Усмонов жаноблари маҳкама жараёнида 13 июн куни ҳибсга олингани ва қийноққа солинганини айтган. Уни хавфсизлик ходимлари калтаклашган ва қўлларига ёниб турган сигарета босишганини айтган.

Шунингдек, ББС мухбири унга уқтириб турилган ҳолда иқрорнома ёзишга мажбур қилинганини айтган.