Марат Зоҳидов: 'Ҳурматли Президент, ёшларнинг мухолиф ғояларга берилишларига сабаб Ўзбекистондаги ижтимоий вазиятдир'

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Марат Зоҳидовга кўра, Ўзбекистон ёшларининг турли ғояларга берилишларига сабаб мамлакатдаги ижтимоий муаммолардир.

Шахс Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Қўмитаси раиси Марат Зоҳидов Ўзбекистон Президенти номига очиқ мактуб йўллаб мамлакат ёшларининг турли ғоя ва оқимларга берилиб кетишларига сабаб ижтимоиий вазият эканлигини айтган.

Ушбу вазиятнинг муаммоли қирралари сифатида Марат Зоҳидов мактаб, коллеж ва олий ўқув даргоҳларидаги аҳвол, фермерларнинг аянчли вазияти ва "оптималлаштириш сиёсати" баҳонаси билан маҳаллий ҳокимларнинг ноқонунуий амаллари, ишсизлик ва раҳбарларнинг самарасизлиги каби муаммоларни тилга олган.

Жаноб Зоҳидовга кўра, Ўзбекистон мактабларида билим бериш савияси паст, бундан ташқари қишлоқ ерлардаги мактабларда ўқувчилар ўқув йилининг 3 ойини далада ўтказадилар.

Коллежларда эса яхшироқ касбга кириш ва имтиҳонлардан ўтиб олиш учун порахўрлик авж олган.

Олийгоҳларни битириб чиқан ёшлар иш билан таъминланмайдилар.

"Расмий ҳисоботларда янги ташкил этилаётган юз минглаб иш ўринлари аслида қоғозда холос", дейилади Марат Зоҳидовнинг очиқ мактубида.

Унга кўра, охирги йилларда оптималлаштириш сиёсати баҳонасида кўплаб фермер хўжаликлари тугатиб юборилди. Маҳаллий ҳокимлар аризмаган баҳоналар билан фермералардан ерларини тортиб олмоқдалар. Бунинг натижасида фермер хўжаликлари ортидан яратилган дўконлар, цехлар ва боғ-роғлар йўқотилиб юз минглаб кишилар ишсиз қолишди.

Очиқ хатда айтилишича, ишсизлик натижасида хорижга йўл олишга мажбур бўлган ёшларни мухолиф гуруҳ ва ҳаракатлар ўз томонларига "оғдиришга" ҳаракат қилмоқдалар.

Би-би-си Марат Зоҳидов билан боғланиб ушбу мактубни нима мақсадда ёзганлигини сўради.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди