Қирғизистонлик маҳкумлар шароит яхшиланишини талаб қилмоқда

Қирғизистонлик маҳкумлар
Image caption Маҳкумлар сешанба кунидан буён очлик қилишмоқда

Қирғизистон Жазони ижро этиш давлат хизматининг билдиришича, мамлакат қамоқхоналарида бир кундан буён очлиқ қилаётган маҳкумлар уларни маиший қулайликлар билан таъминлашларини талаб қилмоқда.

Жазони ижро этиш давлат хизматининг эътироф этишича, маҳкумларнинг очлик эълон қилишига уларнинг аёллар билан учрашувлари тўхтатилгани сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Сешанба куни асосдан пойтахт Бишкек атрофида ва Иссиқкўл водийсида жойлашган бир қатор қамокхоналарида маҳкумлар ўз яқинларига сим қоқиб, очлик амалини бошлашганларини айтганлар.

"Маҳкумларга жинсий хизмат кўрсатган аёллар билан учрашишларига қамоқхоналар раҳбарларининг алоқаси бор бўлиши мумкин," - деб айтган Қирғизистон Жазони ижро этиш давлат хизмати бошлиғи Шейшенбек Байзаков.

Унинг журналистларга айтишича, 13 декабр куни еттита қамоқхона маҳкумлари очлик эълон қилганлар.

"Уларнинг асосий талаблари бу – маҳкумлар муҳтож бўлган маиший қулайликларни ташкил этиб бериш, озиқ-овқат сифатини тузатиш, кўрпа-тўшаклар билан тўла таъминлаш ва қариндош-уруғлари билан учрашишларига қайта рухсат бериш," - дея илова қилди хизмат бошлиғи.

Жазони ижро этиш хизмати Қирғизистонда маҳкумларга жинсий хизмат кўрсатган аёлларни етказиб бериш ноқонуний йўлга қўйилганини даъво қилди.

"Мазкур жиноят юзасидан иш қўзғатилган. Биз маҳкумлар билан учрашган аёллар шахсини текширмоқдамиз", - деди Шейшенбек Байзаков.

Пойтахт Бишкек атрофида жойлашган еттита қамоқхона маҳкумларининг кеча бошлаган очлик амали юзасидан маълумот берган Жазони ижро этиш давлат хизмати матбуот котиби Жолдошбек Бузурманкулов маҳкумларга кўл телефонларига номаълум шахслар томонидан СМС мактублар келаётганини айтди.

Бу мактубларда маҳкумлар давлат парламенти раиси Аҳматбек Келдибековнинг лавозимидан истеъфо беришига эътирозан оммавий очлик қилишаётгани таъкидланади.

Бу мавзуда батафсилроқ