Ғарб матбуоти Қозоғистондаги тартибсизликлар ҳақида

Алмати, 17 декабр Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Ғарб матбуотига кўра, Жанаўзендаги ҳодисалар бошқа минтақаларга ҳам ёйилса, Қозоғистондаги барқарорлик издан чиқиши мумкин

Ғарб матбуотидаги етакчи рўзномаларнинг хабар беришича, Қозоғистон ғарбидаги тартибсизликлар мамлакатни беқарорлаштириб юбориши мумкин.

"Қозоғистон расмийлари мамлакатнинг овлоқ ғарбий минтақасидаги намойишларни ҳарбий куч ва матбуот найранглари билан тўхтатишга муваффақ бўлсалар, зўравонликларни безорилар иши деб тақдим эта олишларини билишади," деб ёзади Британиянинг Telegraph газетаси.

Бироқ унга кўра, агар нефтчилар эътирози Қозоғистон ғарбидан бошқа минтақаларга ҳам ёйилса, у ҳолда, ҳукумат анча жиддий муаммога рўбарў бўлиши турган гап.