Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тартибсизликларга саҳна бўлган Қозоғистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Қозоғистонликлар навбатдан ташқари парламент сайловларида овоз беришмоқда.

Президент Нурсултон Назарбоевнинг "Нур Отан" партияси аксарият овозларни олиши кутилаётир.

2007 йилдаги сайловларда иқтидордаги партия парламент қуйи палатасидаги 107 ўриннинг ҳаммасини эгаллаган.

Ўтган ой мамлакат ғарбидаги Жанаўзен шаҳрида юз берган тартибсизликлар овоз бериш жараёнларига соя солган.

Иш ташлаган нефтчилар ва полиция кучлари ўртасидаги тўқнашувларда камида 16 инсон ҳалок бўлган.

Би-би-сининг Олма-Отадаги мухбири Райҳон Демитрие лавҳаси.