Қозоқ мухолифати барчани норозилик намойишига чорламоқда

Мухолифтчилар
Image caption Қозоқ мухолифати халқни умумхалқ намойишига чорламоқда

Қозоғистондаги мухолифат партияси барчани норозилик намойишига чорламоқда.

"Азат" умуммиллий социал-демократик партияси вакиллари Олма ота шаҳридаги марказий майдонга йиғилиб, парламент сайловларига норозилик билдиришди.

Партия раҳбарлари намойишларнинг давомли бўлишини урғулашди.

Ўз навбатида мамлакат президенти сайловларнинг шаффоф ва адолатли ўтганини урғулаб, "Нур Отан" патиясини табриклади.

Халқаро кузатувчилар Қозоғистондаги сайловлар демократик тамойилларга мос ўтмади дея баҳолаб чиқди.

Марказий Сайлов Комиссиясининг якуний хулосасига кўра, Президент Назарбоевнинг "Нур Отан" партияси парламентдаги 83 ўринни, "Ақ жўл" партияси саккиз ўрин ва Қозоғистон Коммунистлар Халқ партияси етти ўринни эгаллайди.

Ушбу ўринлар парламентда "Нур Отан" партиясининг мутлақ ҳокимлигини сақлаб қолишига етарли.

Президент Назарбоев партиядошларини муҳим ғалаба билан табриклади. У парламент кўппартиявий бўлганини урғулади.

"Энди парламент кўппартиявий бўлди. Кўриб турганимиздек парламентга уч партия ўтди. "Нур Отан" партияси ушбу рақобат курашида халқимизни яна 10 йиллар давомида олға бошлаш учун ўзини янада тоблаши керак", - деган Нурсултон Назарбоев.

Энг нопок сайловлар

Сайловда иштирок этган "Азат" умуммиллий социал демократлар партияси 15 январ куни бўлиб ўтган сайловларни "мустақил Қозоғистон тарихидаги энг нопок сайловлар" деб атади.

Партия раҳбарияти ва айрим аъзолари бир неча йиллар ичида илк бор Олма отаги марказий майдонга тўпланди.

Ушбу рухсат этилмаган митингга "Азат" партиясининг раҳбарлари ва сайловда кузатувчи сифатида иштирок этган аъзолари йиғилди.

Партия раҳбарлари полиция кучлари намойишлчиларни куч бостириши мумкинлиги ҳақида эшитиб, барча аъзоларни таклиф қилмагани ва 28 январ куни шаҳарнинг яна бир марказий майдонларидан бирида норозилик намойиши ўтказишни маълум қилишди.

Партия аъзолари "қалбаки" дея сайлов бюлетенларини намойишкорона ёқиб ташлашди.

"Қозоқларда бир нақл бор: араванинг ғилдираги ҳар куни синмайди, кунида синади. Инқилоблар бўлиб ўтган араб давлатлари Қозоғистондан атиги 800 чақирим узоқликда. Қозоғистон баҳори бўлиши мумкин, агар баҳори бўлмаса, Қозоғистон кузи бўлиши мумкин. Бу нарсани ҳукумат бир умрга эслаб қолсин", - дейди "Азат" партияси аъзоси Балташ Турсунбаев.

Мухолифат ва мустақил кузатувчилар сайловлар оммавий равишда қалбакилик билан ўтганини даъво қилишади.

"Азат" партияси вакиллари томонидан Олма ота шаҳрида сайлов участкаларига кириб овоз бериб юрган автобус тўла одамлар ушланган.

бир гуруҳ ишсиз одамлар овоз бергани учун 15 доллар ҳақ олишга ваъда олишганини айтишган.

Прокуратура ушбу иш юзасидан текширув ишларини олиб бормоқда.

Сайловдаги қонунбузарликлар ҳақида "Аул" партиясининг кузатувчилари ҳам айтишмоқда.

"Аул" партиясидан Жанубий Қозоғистон вилоятигаи Сайрам туманида кузатувчи бўлган Дина Кемелбекова икки хил баённома тузилгани ва унинг қалбакиси вилоятга юборилганини айтади.

Қонли тўқнашувларга саҳна бўлган Жанаўзен шаҳрида ҳам сўнгги кунларга келиб сайлов ўтказилиши аниқ бўлди.

Расмий маълумотларга кўра, ушбу шаҳарда "Нур Отан" партияси 70 фоиздан кўпроқ овоз олган ва 60 фоиздан кўпроқ сайловчи қатнашган.

Жанаўзендаги сайловлар

Фавқулодда ҳолат амал қилаётган Жанаўзен шаҳрига аввалига журналистлар киритилаётган эди.

Бир гуруҳ мустақил журналистлар шаҳардаги сайловларни ёритиш учун икки кун олдин ҳаракат бошлашган.

Вилоят раҳбарияти ва Жанаўзен шаҳар комменданти журналистларни бесамар Ақтау ва Жанаўзен шаҳарлари орасида югиртиришган.

Журналистлар 15 январ куни Жанаўзендан 150 чақирим масофадаги Ақтау шаҳрига қайтариб юборилган вилоят ҳокимияти олдида норозилик намойиши ўтказади.

Ўртага Оврўпода Хавфсизолик ва Ҳамкорлик ташкилотидан келган кузатувчилар аралашуви билан журналистларни тушдан кейин соат 16:00 да Жаназенга киришга изн беришади.

Республика газетаси мухбири Жанара Қасимбекова Жанаўеен шаҳрида фақат "Нур Отан" партиясининг тарғибот плакатларини кўргани ва суҳбатдошларнинг аксари сайловга бефарқ бўлганини айтади.

"Биз сўровнома ўтказганимиз 20 одамдан фақат бир аёл "Нур Отан"га овоз берганини айтди. Икки одам "Азат"га овоз берганини билдирди. Қолганлар эса ким овоз берганини айтишни истамади", - дейди Жанара Қасимбекова.

Сиёсатшунослар Қозоғистондаги парламент сайловлари ҳукуматни тинч йўл билан меросхўрга топшириб олиш учун эртароқ ўтказилганини тахмин қилишмоқда.

Соғлиғи билан муаммоси борлиги бот-бот айтиладиган Нурсултон Назарбоевнинг давлат бошқарувини кимга топширишни эълон қилишини кўпчилик кутаётгани айтилади.

"Мен Оқ ўрдадан ҳукуматни топширишнинг механизмини ошкор бўлишини кутаяпман. Бу кўпчиликка, элита вакиллари, маълум фуқаролар, сармаядорлар ва ташқи сиёсий кучлар учун керак. Ҳамма ушбу сигналларни кутмоқда. Вақт қарши ҳаракат қилмоқда. Вақт 74 қоралаётган қўшнимиз Ислом Каримов ва Назарбоевга қарши ишламоқда. Фаол ҳаракат қилаётгандек кўрсатиш, режимни бузиб ташлаши мумкин бўлган бир жойда депсинишдир", - дейди сиёсий таҳлилчи Дўсим Сатпаев.

Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти муддатидан олдин бўлиб ўтган парламент сайловларни демократикпринципларга мос бўлмаган тарзда ўтгани айтди.

Ташкилот ўзининг тўлиқ ҳисоботини икки ойдан кейин маълум қилади.

Бу мавзуда батафсилроқ