BBC navigation

Олма ота шаҳрида қозоқ мухолифати норозилик намойиши ўтказди

Сўнгги янгиланиш 28 январ 2012 - 11:23 GMT

15 январда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижасидан норози бўлган "Азат" партияси шаҳарнинг марказий майдонларидан бирига ўз тарафдорларини олиб чиқди. Партия тарафдорлари Қозоғистон ҳукуматига бир неча талабларни илгари суришди.

Йиғилганлар қозоқларнинг буюк оқини Абай ҳайкали ёнида норозилик ўтказишни исташган. Аммо, полиция митинг учун ҳокимиятдан рухсат олинмаганини айтиб, уларни "Республика" маданият саройи ёнидаги майдонга қўймади.

500 атрофидаги намойишчилар "Қозоғистон" меҳмонхонаси ёнида тўпланишди ва 2 соат давомида норозиликларини билдирди. Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари уларнинг бу ерда йиғилишига қаршилик кўрсатмади.

бу ерга босинг Мухолифатнинг норозилик намойишидан суратлар учун мана бу ерга босинг

Партия лидерлари Жармахан Туяқбай, Бўлат Абилов ва Амиржан Қўсанов 20 йил давомида илк бор шаҳар марказида йирик митинг ўтказа олганликлари учун йиғилганларни табриклади.

Қозоғистон ҳукумати Олма ота шаҳрида митинглар ўтказиш учун шаҳар четидаги бир боғни тавсия қилиб келади.

Намойишдан мақсад сайловларнинг адолатсиз ўтганлигига норозилик билдириш бўлишига қарамасдан, нотиқлар Жанаўзендаги қонли тўнашувлар юзасидан адолатли маҳкама ўтишини ва ушбу ҳодисларга алоқадор деб ҳибсга олинган мухолифат фаолларини озод қилишни талаб қилишди.

Бундан ташқари мухолифатчилар парламент сайловлари натижаларини бекор қилишни ҳамда ҳукуматни тарқатиб юборишни сўради.

Президентга мурожаат қилган намойишчилар мамлакатда сиёсий ислохатлар ўтказишни, ҳукуматга қарашли "Хабар" телеканали асосида жамоатчилик телевиденияси яратишга чақирди.

Хориж давлатларига қаратилган мурожаатда мухолифатни кузатув остига олган амалдорларнинг ушбу давлатларга киришига тақиқ қўйишни сўралди.

Жанаўзендаги ҳодисаларни ўрганиш учун тузилган мустақил комиссияси аъзоси Бўлат Абилов шаҳарда фавқулотда ҳолат тугаши билан комиссия Жанаўзенга отланишини ва отишмалар натижасида ўлганлар ва бедарака кетганларнинг аниқ сонини эълон қилинишини айтди.

Партия лидерлари бу каби митинглар давомли бўлишини билдирди ва февраль ойининг 25 куни ушбу майдонга яна бир бор йиғилишга чақирди.

Йиғилганларнинг кўпчилик қисмини катта ёшли инсонлар ташкил қилди. Ёшларнинг жуда озлигини кузатиш мумкин эди.

Икки соатлик намойишдан сўнг йиғилганлар тинч йўл билан тарқалди.

Ноқонуний равишда митинг ўтказганлиги учун партия лидерлари маҳкамага олиб кетилди. Уларга 15 сутка қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.