Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қозоғистон: 'Ҳибслар ҳақли, полиция тўғри қилган'

Қозоғистон президентининг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Ермухамет Ертисбаев Олма ота шаҳрида норозилик акцияси уюштиришда айблаб, мухолифат вакилларини ҳибсга олган полиция қонун доирасида ҳаракат қилганини айтиб чиққан.

Ертисбаев жанобларига кўра, мухолифат вакиллари маҳаллий ҳокимият томонидан ажратилган жойда намойиш ўтказишнинг ўрнига халқни тақиқланган жойга чақирган.

"Азат" партиясининг лидерлари Бўлат Абилов ва Амиржан Қўсановлар Олма ота маҳкамаси томонидан ноқонуний митинг ўтказишда айбланиб, 15 кунлик маъмурий ҳибсга тортилди.

Мухолифат вакиллари ушбу қарорга норозилик билдириб, очлик эълон қилишган. Партия ушбу қарордан норози эканлигини билдирмоқда.

Ўтган ҳафта сўнггида Олма ота шаҳрида бўлиб ўтган намойиш фэйсбук ижтимоий тармоғида ташкил қилинган "Қозоғистон норозилари" гуруҳи томонидан уюштирилган ва митингга мухолифат лидерлари ҳамда ташкилотчилар қўйилмаганди.

Лидерларсиз кечган митингда илк бор "Назарбоев кет" деган ҳайқириқлар янграганди.

Намойиш тафсилотлари Олма отадан мухбиримиз Шодиёр Сайф видеотасвирида.