BBC navigation

АҚШ: Тожикистон ҳам "алоҳида хавотирга молик" давлатлар рўйхатида

Сўнгги янгиланиш 20 март 2012 - 11:03 GMT

Медиа плейер

АҚШ Давлат департаменти Диний эркинликларга оид халқаро ҳисоботида бу йил ўз иттифоқчилари - Туркия ва Тожикистонни "алоҳида хавотирга лойиқ давлатлар" рўйхатига киритган.

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Акбар Тўражонзода

Акбар Тўражонзода Тожикистонда давлат юритаётган диний сиёсат халқ норозилигини уйғотиши мумкинлигини айтади

АҚШ Давлат департаменти Диний эркинликларга оид халқаро ҳисоботида бу йил ўз иттифоқчилари - Туркия ва Тожикистонни "алоҳида хавотирга молик" давлатлар рўйхатига киритган.

"Алоҳида хавотирга молик" давлатлар дунёдаги диний эркинликлар ва инсон ҳуқуқлари энг кўп буғилган ва поймол этилган мамлакатлардир.

Давлат департаменти томонидан 1998 йилдан буён тайёрланадиган ҳисоботнинг "алоҳида хавотирга молик" давлатлар рўйхатига, ҳаммаси бўлиб, 16 мамлакат киритилган.

Мазкур икки мамлакатдан ташқари рўйхатда Бирма, Шимолий Корея, Миср, Эритрея, Эрон, Ироқ, Нигерия, Покистон, Хитой, Саудия Арабистони, Судан, Туркманистон, бу ерга босинг Ўзбекистон ва Вьетнам бор.

АҚШ Давлат департаментининг ҳисоботида дунёнинг 200 га яқин давлатидаги диний эркинликлар билан боғлиқ аҳвол ҳақида сўз боради.

Унда давлатлар томонидан олиб борилаётган қатағонлар, диний гуруҳларга қарши зўравонликлар ва диний эркинликларга қўйилган чекловлар ҳақида сўз боради.

Тожикистонлик таниқли диний уламо Акбар Тўражонзода мамлакатида диний вазият сўнгги беш йил ичида "ёмон томонга" ўзгарганини айтади.

Би-би-си Акбар Тўражонзода билан Тожикистонда диний эркинликларга оид вазият ҳақида суҳбатлашди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.