"Ватанпарварлар" қирғиз қизларини қийноққа солишган

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti
Image caption Россияга иш излаб келаётганлар кўпайгани сари уларнинг муаммолари ҳам кўпайиб бормоқда

Интернетда "Патриот"("Ватанпарвар") деб аталган гуруҳга таълуқли "тарбиявий мақсадлар"ни кўзлаган видеолавҳалар пайдо бўлган.

Бу видеолавҳаларда Россияга иш излаб борган қирғиз қизларини шафқатсиз қийнашгани, уларни яланғоч қилиб хўрлашгани кўрсатилган.

"Ватанпарварлар" ўз ватандошлари бўлган қирғиз қизларини бошқа миллат кишилари билан номаъқул ҳаракатларда айблашган.

Видеолавҳа қаҳрамонлари ўзларининг ҳақликларига ва жиноятлари жазосиз қолишига тўлиқ ишонган ҳолда "асир"ларини сўроққа тутишган.

Интернетда пайдо бўлган видеолавҳалар қирғиз жамиятида катта шов-шувларга сабаб бўлгани айтилган.

Кўпчилик бу каби муносабатни ватанпарварлик эмас, балки аёлларга нисбатан одатий зўравонлик деб ҳисоблайди.

Видеолавҳаларнинг деярли ҳаммасининг мазмуни бир хил.

Ўзини кўрсатмаган ёш йигитлар қизларни қийнаб, юзларини камерага қараб гапиришга, паспортларидаги ҳамма маълумотларни баланд овозда айтиб беришга мажбур қилишган.

Бу сўроқлар шафқатсиз калтаклашлар остида кечгани кўрсатилган.

Лавҳалар ҳатто кўчада ҳам суратга олинган.

"Ватанпарварлар" қизларга пичоқ ва бошқа нарсалар билан таҳдид қилишган.

Кузатувчиларга кўра, бу қирғиз жамиятининг фожеаси.

"Пул ишлашга кетаётган қизларнинг кўпи жуда ёш. Она сути оғзидан кетмаган. Агар бу йигитлар ўзларини ватанпарвар, деб ҳисоблар экан, уларни қийнаб эмас, балки керакли иш , хавфсиз турар-жой билан таъминлашга ёрдам беришлари керак эди. Уларнинг қилаётган ишлари эса, инсон шахсиятига қарши жиноятдир"

Қирғизистон омбудсмени институти рақамларига қараганда 600 минг Қирғизистон фуқароси Россияга тирикчилик учун кетган.

Кейинги пайтларда Россиянинг турли шаҳарларига иш излаб борган қирғиз қизларининг ҳаёт тарзи ҳақида видеолавҳалар пайдо бўлган.

Дастлаб пайдо бўлган "тарбиявий" видеолавҳалардан сўнг парламент 22 ёшга етмаган қизларни етакчисиз мамлакатдан чиқармаслик ҳақида қарор қабул қилмоқчи бўлган.

Кузатувчиларнинг айтишича, бу жиддий муаммо. "Агар ҳозир бунга эътибор берилмаса, кейин кеч бўлади".

Россия ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларига кўра, қизлар ўртасида "тарбиявий ишлар"олиб бораётган "ватанпарварлар" ҳозирча фақат Москва, Санкт-Петербург ва Екатеринбургда мавжуд.

Бу мавзуда батафсилроқ