Нима учун Қирғизистон аҳолиси минтақада энг бахтли?

Фото муаллифлик ҳуқуқи b
Image caption "The Happy Planet Index" ҳисоботига кўра, Қирғизистон аҳолиси минтақада бахтлилик бўйича энг юқори ўринда.

Жаҳон мамлакатлари фаровонлиги даражасини ўрганувчи "The Happy Planet Index" учинчи бор бахтлилик индексини чоп этди.

Ушбу ҳисобот муаллифларига кўра, жадвалда қайси мамлакат ўз аҳолиси учун узоқ, бахтли ва атроф муҳитга иложи борича камроқ зарар етказувчи йўсинда ҳаёт кечириш имконини не қадар яратаётгани ўлчамлари келтирилган.

Бу галги жадвалда 151 мамлакатдан йиғилган маълумотлар муқояса қилинган.

Марказий Осиё давлатлари орасида бу йилги жадвалда "бахтлилик" бўйича энг юқори ўринда, Қирғисзистон. 151 мамлакат орасида Қирғисзистон бахтлилик бўйича 38 мавқега чиқишга муваффақ бўлган.

Тожикистон 43- ўринда, Ўзбекистон 54-, Туркманистон 95- ва иқтисодий жиҳатдан минтақада энг фарвон бўлган Қозоғистон аҳолиси бахтлилик жиҳатидан минтақада энг пастда, яъни умумий жадвалда 119 ўринда.

Сал пастроқда эса, 122- ўринда Россия.

"The Happy Planet Index" нинг тўлиқ жадвали билан бу ерда танишинг.

Ҳисоботда шунингдек, бахтлилик даражаси охирги йиллар мобайнида салмоқли даражада ошган ва тушиб кетган давлатлар ҳам алоҳида санаб ўтилган.

Салвадор, Словакия, Чили, Бразилия ва Олмония аҳолисининг "бахтлилиги" даражаси 2007-2010 йиллар оралиғида ошган.

Марокаш, Испнания, Юнонистон, Тунис, Миср ва Хитойда эса ўзини бахтиёр ҳис этувчилар сони камайган кўринади.

Бахтлилик жадвалининг энг пастки ўринларини Мали, Марказий Африка Республикаси, Қатар, Чад ва Ботсвана эгаллаганлар.

Алоқадор интернет саҳифалари

BBC ташқи интернет саҳифалар учун масъул эмас