Тожикистонда 56 киши устидан маҳкама бошланади

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Айбланувчиларга таъқиқланган исломий гуруҳларнинг аъзолари, деб қаралмоқда

Россиянинг Интерфакс агентлиги хабарига кўра, Тожикистонда таъқиқланган исломий гуруҳларнинг аъзоси деб кўрилаётган 50 дан ортиқ киши устидан маҳкама жараёни бошланиши кутилмоқда.

Сўғд вилоят прокурори Шариф Қурбоновнинг матбуот анжуманида айтишича, экстремизмда айбланаётган 56 кишидан 54 таси Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига аъзоликда, қолган икки нафари таъқиқланган Ҳизбут Таҳрир диний ташкилотига алоқадорликда айбланмоқда.

"Сўғд вилоят прокуратураси ушбу 56 кишига таълуқли еттита диний экстремизмга алоқадор жиноий суриштирув ишларини тугатган ва ҳужжатлар маҳкамага оширилган.

Яқин вақтда маҳкама бу ишни кўриб чиқишни бошлайди",- деб айтган жаноб Қурбонов журналистларга.

Прокурор Қурбоновга кўра, айбланувчилар кейинги ойларда олиб борилган текширув натижаларида Тожикистоннинг шимолий ҳудудларида қўлга олинганлар.

Ҳибсга олинганларга жиноий гуруҳларни тузиш, миллий, ирқий, маҳаллийчилик ва диний адоватларни қўзғаш , шунингдек, ҳукуматни ағдариш ва мамлакат конституцион таркибига ўзгартириш киритишга уриниш айбловлари қўйилмоқда.