BBC navigation

"Қозоқ чегарачиси руҳий босим остида кўрсатма берган"

Сўнгги янгиланиш 25 июл 2012 - 15:11 GMT

Владислав Челах ўз кўрсатмаларини руҳий босим остида берганини айтган

"Аркангерген" чегара масканида 14 хизматдоши ва бир ўрмончини ўлдирганликда гумонланиб ҳибсга олинган чегарачи Владислав Челах 25 июл 2012 йил аввал берган кўрсатмаларини рад қилган.

Айбланувчи уларни рухий босимлар остида берганини айтган.

Челахнинг ҳимоячиси Серик Сарсеновнинг сўзига кура, "Владислав бу ишни қилмаган. Унга руҳий босимлар ўтказишган. Челахни зўрлаш билан таҳдидлар бўлган. Агар у қотилликни бўйнига олса, унга умрбод қамоқ жазоси берилмаслиги учун кўмаклашишга ваъда қилинган".

19 ёшли чегарачининг бобоси журналистларга айтишича, невараси берган кўрсатмаларини тўлиқ рад қилган ва " руҳий босим остида жиноятни тан олганини ҳимоячисига айтган".

Маълум булишича, Челах дастлаб Аркангерен чегара нуқтасига ҳужум ҳақида курсатма берган.

Бироқ кейин босимлар остида берган кўрсатмаларини ўзгартирган.

"Бошида у постга ҳужум бўлганини, буни унга хизматдоши Қамбар Аганас хабар қилганини айтган. Дастлаб отишма овози эшитилган, хизматдоши югуриб келиб ҳужум бўлганини билдирган. Улар яширинишга мажбур бўлишган. Бу кўрсатмани у бошида берган. Сўнгра барча айбни бўйнига олган ва ўзим содир этдим, деган. Қачонки, биз у билан гаплашганимизда, у қонун ҳимоясида эканига ишонтирганимиздан сўнг ўзига кучли босимлар бўлганини билдирди. Энди у яна ўзининг аввалги кўрсатмаларига қайтди",- деб айтган Челахнинг ҳимоячиси.

Ҳимоячининг айтишича, Челах билан бирга яширинган чегарачи кейин йўколиб қолган. Челах чегара постига кайтганида уни ўлдирилган холда топган.

Чегарадаги ҳодиса

31 майда Арканкерген вақтинчалик чегара масканида 14 чегарачи ва бир ўрмончининг жасади топилган.

Президент Назарбоев юз берган ҳодисани террор амали деб атаган, мамлакатда бир кунлик мотам эълон килинган.

Ўша куниёқ, 5 июнда тирик қолган ягона чегарачи аскар Владислав Челах кўлга олинган.

Козоғистон Бош прокуратураси Челахнинг иқрори акс этган видеолавҳани намойиш этган.

Видеолавҳадаги маълумотларнинг хақиқатлиги ҳуқуқ ҳимоячилари, кузатувчилар ва журналистларда шубҳа уйғотган.

Улар тўлақонли текширув ва одил маҳкамани талаб қилишган.

Қозоғистон Ҳарбий прокуратураси Челахнинг ўз кўрсатмаларидан қайтганлигини тасдиқлаган.

Ҳарбий прокуратура матбуот сўзчиси Акбар Абдилдин кўрсатмасидан кайтиш айбланувчининг процессуал ҳуқуқи ва ўзини ҳимоя қилиш йўлларидан бири эканини айтган ва Челах иши бўйича суриштирув-кидирув жараёни тўлиқ конунга риоя килинган холда бормокда ва давом этади, деб таъкидлаган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг Қозоғистон бўлимига кўра, Челах ишида инсон ҳуқулари қўпол равишда бузилмоқда, кўп саволлар жавобсиз қолмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.