Террорчи ташкилот тузишда айбланганлар қамалди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Қозоғистон ғарбидаги туманлараро маҳкама террорчи ташкилот тузишда айбланган саккиз судланувчини олти йилдан тўққиз йилгача қамоқ жазоларига ҳукм этган.

Маҳкама матбуот хизмати тарқатган хабарларга қаралса, айбланувчи Аҳатовга энг кўп - тўққиз йиллик қамоқ жазосига берилган.

Аҳатов, "Террорчи ташкилот тузиш, унга бошчилик қилиш ва фаолиятида иштирок этиш"да айбдор, деб топилган.

Судланувчилардан уч нафарига етти йил, яна иккитасига олти йиллик қамоқ жазолари берилган.

Маҳкама ҳужжатларидан аён бўлишича, 28 ёшли Аҳатов Қозоғистон ғарбида 2009-11 йилларда террорчи гуруҳ тузган.

Гуруҳ аъзолари эса, атираулик террорчилар ва "Жунд ал-Халифат" экстремистик ташкилоти аъзолари билан алоқада бўлишган, дейилади ҳужжатда.

Айтилишича, улар қўлбола маҳсулотлар ва уйларидаги дори-дармонлардан портловчи ускуналар ясашган.

Расмий хабарларга кўра, гуруҳнинг мақсади - шаръий қонун-қоидаларни ўрнатиш ва террорчиликни тарғиб этиш бўлган.

Улар устидан маҳкама жараёнининг июн ойида бошлангани ва ёпиқ эшиклар ортида ўтгани айтилади.

Бу мавзуда батафсилроқ