Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Американинг Марказий Осиё бўйича янги стратегиясини жорий этиш қанчалар осон?

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блей АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий консултацияларнинг учинчи даврасига раҳбарлик қилади.

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамичси Роберт Блейк Ўзбекистонга тўрт кунлик сафарини бошлаган.

15 август куни Тошкентдаги Оқсарой қароргоҳида Президент Ислом Каримов ва АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блейкнинг учрашуви бўлиб ўтган.

Тошкентдаги олиймақом мулоқотларнинг АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий консултацияларнинг учинчи давраси экани хабар қилинган.

17 август куни америкалик тадбиркорлар иштирокида бизнес форум режаланган, АҚШ бизнесменлари ҳайъати таркибида General Motors, Boeing ва Lockheed Martin сингари нуфузли ширкатлар вакиллари борлиги хабар қилинган.

Оқсаройдаги АҚШ Давлат котиби Роберт Блейк билан учрашуви чоғида ҳатто Президент Каримовнинг ўзи Тошкентга келган америкалик бизнесменлар рўйхатини кўриб ҳайратланганини эътироф этган.

Хабарларга кўра, АҚШ-Ўзбекистон сиёсатчилари ўртасидаги музокараларда асосий эътибор "Янги Ипак Йўли" деб номланган лойиҳага қаратилади.

Ушбу лойиҳа тақдимотининг америкалик юқори даражадаги сиёсатчилар томонидан Қозоғистонда ўтказилиши режалангани, бироқ кейин бу тақдимотни Тошкентда ўтказишга қарор қилингани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Қўшма Штатлар ишлаб чиққан ушбу лойиҳа асосида АҚШ ва НАТО кучлари Афғонистондан чиқиб кетгач, Марказий Осиёда барқарорлик ва интеграцияни тарғиб этиш стратегияси ётади.

Америка стратегиясига кўра, Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги тижорий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳисобига минтақада тараққиёт ва тинчликни таъминлашга умид қилинмоқда.

Хўш, бу стратегия иш берадими?

Би-би-си ушбу савол билан ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовга мурожаат қилди.