BBC navigation

Қозоғистонда йирик автоҳалокат рўй берган

Сўнгги янгиланиш 20 август 2012 - 07:57 GMT

Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, Оқмала вилоятида енгил автомашина , автобус ва юк машинаси бир-бири билан тўқнашиб кетган.

Фожеа натижасида 15 киши ҳалок бўлган, 22дан ортиқ одам тан жароҳати олган.

Маълумотларга кўра, ҳодиса якшанба кечқурун Боботой қишлоғи ҳудудидан ўтувчи "Алмати-Екатеринбург" автойўлининг 1310 километрида рўй берган.

" Остона-Қарағанда йўналиши бўйича қатновчи ичида 31 йўловчиси бўлган Yutong маркали автобус Shaanxi юк машинаси ва Ауди енгил автомашинаси билан тўқнашган. Автобус ҳайдовчиси ва 14 йўловчи, жумладан бир ёш бола воқеа жойида ҳалок бўлишган",-деб хабар беради Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.