BBC navigation

Душанбе шаҳрида Би-би-си филмлари фестивали ўтказилади

Сўнгги янгиланиш 22 август 2012 - 17:47 GMT

Би-би-си Жаҳон хизмати август ойи охири ва сентябр бошида Тожикистондаги фаолияти бошланганлигининг 20 йиллигини нишонлайди ва шу муносабат билан Душанбе шаҳрида Би-би-си ҳужжатли филмлари фестивалини ўтказади.

Би-би-си Форс хизмати раҳбари Содиқ Сабо бош-қош бўладиган филмлар фестивали 30 августдан 2 сентябргача Душанбедаги Тожикистон Киночилар уйида бўлиб ўтади.

Фестивалда Би-би-си Форс хизмати томонидан тасвирга туширилган беш ҳужжатли филмни намойиш этиш режаланган.

Фестивалда Тожикистондаги 20 йиллик мустақиллик даври ҳақида ҳикоя қилувчи "Ленин авлоди" ёки "Алвидо Ленин", таниқли Тожик олими, академик Муҳаммаджон Шакурий ҳақидаги "Жони Дилафрўз", машҳур Форс шоирини янгидан кашф қилиш мақсадини кўзлаб Эронга уюштирилган саёҳат асосидаги "Умар Ҳайём" ва 11 сентябр ҳодисаларидан кейин Америкадаги мусулмонлар ҳаётидан сўзловчи "АҚШда Ислом" ҳамда Афғон жамиятидаги аёлларнинг ўрнига бағишланган "Йигит либосидаги қизлар" филмлари намойиш этилади.

бу ерга босинг Махсус лойиҳа: "Ленин авлоди" ёки "Алвидо Ленин"

Филмлар намойишидан сўнг баъзи филмларнинг муаллифлари билан суҳбатлар режалаштирилган.

Филмлардан айримлари Хўжанд шаҳрида ҳам намойиш этилади.

Фестивал якунида таниқли Тожик қўшиқчиси Далер Назаров иштирокида концерт бўлиб ўтади.

"Ленин авлоди" ёки "Алвидо Ленин" филмида Далер Назаровнинг қўшиқларидан фойдаланилган.

"Би-би-си филмлари фестивали эшиклари ҳамма учун очиқ", дейди Би-би-си Форс хизмати раҳбари Содиқ Сабо.

"Ушбу тадбир бизнинг томошабинларимиз, тингловчиларимиз ва ўқувчиларимиз билан алоқаларимизни яхшилашга хизмат қилади. Уларнинг фикрлари орқали биз ўз хизматларимизни қай тарзда яхшилаш йўлларига назар ташлаймиз", дейди Содиқ Сабо.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.