BBC navigation

Қирғизистон Парлементида аксариятни ташкил қилган коалиция тарқаб кетди

Сўнгги янгиланиш 22 август 2012 - 14:30 GMT

Қирғизистон Парламентдаги аксариятни ташкил қилган "Бирдамлик" коалицияси таркибидан "Ота Макон" ва "Ор-Номус" партиялари чиқиб кетишларини эълон қилдилар.

Эндиликда Қирғизистон Конституциясига мувофиқ парламент янги коалицияни тузиши керакдир ва бу янги коалиция ўз навбатида Бош Вазир номзодини таклиф этади.

Агарда 15 иш куни мобайнида коалиция тузилмай, Бош Вазир номзодини таклиф этишга эришилмаса, мамлакат Президенти эрта парламент сайловларини чақиришга мажбур бўлади.

2010 йилги сайловлар натижаларига мувофиқ жорий Парлмаентга беш партия кирганди.

"Ор Номус" фракцияси раҳбари Феликс Қуловнинг айтишича, коалициянинг тарқаб кетишига алоҳида халқ вакилларининг амаллари ва бош вазир Бабановнинг коалицияга берган ваъдаларини бажармаётганлиги сабаб бўлган.

"Ота Макон" партияси ҳам Умурбек Бабанов Бош Вазирликка лойиқ эмаслиги ҳақида баёнот чиқарган. Баёнотда айтилишича, Бабанов даврида мамлакат иқтисоди ортга қараб кетган, коррупция кучайган.

Айни вақтда бош вазир Бабановнинг "Республика" партияси аъзоларининг ўзлари орасида ҳам унинг фаолияти юзасидан келишмовчиликлар мавждулиги айтилади.

Таҳлилчилар парламентдаги коалициянинг тарқаб кетиши Бош Вазир вазифаси учун кураш туфайли рўй берганлигини айтмоқдалар.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва бош вазир Умурбек Бабановлар ҳозирча бу борада ўз мавқеларини маълум қилмаганлар.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.