BBC navigation

"Россияга борувчи муҳожирлар рус тилидан имтиҳон топшириши шарт"

Сўнгги янгиланиш 25 август 2012 - 08:29 GMT

Бундан буён Россия муҳожирларига рус тилини билиш мажбурий ҳисобланади

Россия интернет нашрлари ва оммавий ахборот васиталари хабар беришича, кейинги 2013 йилнинг иккинчи ярмидан Россияга келувчи муҳожирларнинг рус тилидан билими синаб кўрилади.

Рус тилида имтиҳон топшириш Россияга ишлашга ва яшашга келувчи муҳожирлар учун мажбурий қилиб белгиланади.

Россия Федерациясининг 2012-2025 йилгача мўлжалланган миграция сиёсатига асосан, бу борадаги қонун лойиҳаси шу йилнинг охирида ҳукуматга топширилади.

Кейинги йилнинг иккинчи ярмида Давлат Думасига муҳокама учун тақдим этилади.

Қонун лойиҳасига биноан, рус тилидаги тест синовларидан ташқари муҳожирлар Россия тарихи ва қонунчилиги асосларидан имтиҳон топширишади.

Шу йилнинг май ойида Россия президенти Владимир Путин федерал ва минтақа ҳокимликларига ноябр ойидан бошлаб муҳожирларга рус тилида имтиҳон топширишни жорий этишга топшириқ берганди.

Россия федерал миграция хизматининг маълумотларига кўра, мамлакатга ҳар йили 13-14 миллиондан ортиқ муҳожирлар келишади.

Уларнинг қариийб 77 фоизи собиқ Иттифоқ республикалари, жумладан Марказий Осиёдан бораётган фуқаролар эканлиги айтилади.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.