BBC navigation

Қозоғистонда Марказий Осиёда биринчи узлуксиз телеканал иш бошлайди

Сўнгги янгиланиш 31 август 2012 - 09:06 GMT

Қозоғистон Марказий Осиё республикалари орасида ҳамма соҳада илғор бўлишга интилади

Қозоғистон оммавий ахборот воситаларига кўра, янги "24КЗ" телеканалининг кўрсатувлари 1 сентябр тунидан бошлаб эфирга узатила бошлайди.

Янги телеканал "Хабар" агентлиги таркибида ташкил этилган.

Телеканалда мамлакат, минтақа янгиликларидан ташқари халқаро хабарларга катта ўрин ажратилади, шунингдек турли мавзудаги кўрсатувлар намойишлар этилади.

Ҳар куни 48 маротаба янгиликлар дастури ва 49 ахборот-тематик мавзудаги кўрсатувлар эфирга чиқади.

"Бу каналнинг асосий мақсади аввало холислик, тезкорлик ва ўзига хослик бўлиши лозим",-деб айтган Қозоғистон Маданият ва ахборот вазири Дархон Минбой.

Жаноб Минбойнинг айтишича, "24КЗ" канали CNN, BBC, Euronews каналларидан ўзининг имкониятлари жиҳатидан ҳеч ҳам қолишмайди.

Каналнинг расмий тақдимоти Казмедиамарказ майдонида маҳаллий вақт билан соат кечки 11 да бўлиб ўтади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.