BBC navigation

Ўзбекистонга йўл олган "Московия" учоғи "Домодедово"га қўнди

Сўнгги янгиланиш 15 сентябр 2012 - 11:35 GMT

Учоқ "Домодедово"га қўниши кутилмоқда

Шанба куни Москванинг "Домодедово" аэропортидан Фарғона шаҳрига йўл олган "Боинг" русумли йўловчи учоғи "Домодедово"га эсон-омон қўнган.

Аввалроқ учоқ сунъий ҳаво ишлаб чиқариш тизимидаги носозлик туфайли ортга қайтгани хабар қилинганди.

Ҳаво кемасидаги сигнализация учувчилар кабинасида ҳаво босими билан боғлиқ муаммо борлигини билдирган.

Учоқ бир неча соат давомида ичидаги ёнилғини чиқариб ташлаш учун Рязан вилояти осмонида айланиб юришга мажбур бўлган.

"Московия" авиаширкатига қарашли учоқда 150 га яқин йўловчи борлиги хабар қилинган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.