BBC navigation

Тожикистонлик таниқли олим Муҳаммаджон Шакурий вафот этди

Сўнгги янгиланиш 16 сентябр 2012 - 11:01 GMT

Тожикистонлик таниқли олим Муҳаммаджон Шакурий 87 ёшида Душанбедаги Ибн Сино шифохонасида ҳаётдан кўз юмган.

Сўнгги кунлар, простата бези саратонига чалинган олимнинг аҳволи оғирлашгани хабар қилинганди.

Тожик тили ва маданиятини ривожланишида улкан ҳисса қўшган Муҳаммаджон Шакурий 1925 йил Бухорода таваллуд топган.

Даъво қилинишича, у тожик зиёлиларига нисбатан кучланган босимлар остида ўз она ватанини тарк этишга мажбур бўлган.

Тадқиқотчиларга кўра, уни 1980 йилларда ёзилган "Ҳар сўз ва нуқтанинг ўз жойи бор" асари машҳур қилган ва бу китоб бир неча бор қайта босмадан чиққан. Шунингдек, Шакурий "Бу Хуросондир", "Тилимиз-борлигимиз" ва "Бухоро инқилоби фитнаси" каби китоблар муаллифи ҳамдир.

Олим Ўрта Осиё минтақасида энг йирик луғат китоби ҳисобланган "Тожик тилининг изоҳли луғати" ни нашрга тайёрлашда катта ҳисса қўшган.

Муҳаммаджон Шакурий 1989 йил - Шўролар тузуми сўнгги даврларида тожик тилига давлат тили мақоми берилишига катта ҳисса қўшган.

Шакурий жаноблари тайёрлаган тил тўғрисидаги қонун ўша йили тасдиқдан ўтган.

Кўплаб илмий мақолалар ва рисолалар муаллифи Муҳаммаджон Шакурий 1996 йили Эрон Тил ва адабиёт Академиясининг доимий аъзоси сифатида қабул қилинган. Шунингдек, у "Мангу қолувчи чеҳралар" унвонига сазовор бўлган илк тожик шахсиятларидан бири бўлган.

Би-би-си Форс Хизмати таниқли Тожик олими, академик Муҳаммаджон Шакурий ҳақида "Жони Дилафрўз" деб номланган ҳужжатли филм ишлаганди.

Яқинларига кўра, Муҳаммаджон Шакурий душанба куни дафн этилиши кутилмоқда.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.