BBC navigation

Путин Роғун қурилишини қўллаб-қувватлайдими?

Сўнгги янгиланиш 5 октябр 2012 - 12:29 GMT

Ўзбекистон Путиннинг Тожикистонга сафарини яқиндан кузатмоқда

Сўнгги пайтларда Россиянинг Марказий Осиёдаги йирик гидроиншоот лойиҳалари борасидаги мавқеъининг ўзгараётгани кузатилади.

Таҳлилчилар бунга Ўзбекистоннинг МДҲ Коллектив Хавфсизлик ташкилотидан чиқиши ва АҚШ билан қайтадан яқинлашуви сабаб дейишмоқда.

Би-би-си Москвадаги МДҲ институтининг Марказий Осиё бўлими бошлиғи Андрей Грозин билан боғланиб, Россия мавқеъининг ўзгаришига олиб келган омиллар ҳақида сўраган.

"Агар Путин Роғунни дастакламаса, демак, Москва Ислом Абдуғаниевичга фурсат берган бўлади."

Андрей Грозин

Андрей Грозин: Роғун ГЭСи қурилиши борасида Россия ва Тожикистондаги экспертлар ҳамжамиятида бир-биридан фарқли қарашлар мавжуд. Аммо менинг ўйлашимча, Путин Роғун қурилишини дастаклайди, чунки худди шундай ҳужжатлар Путиннинг Бишкекка сафари чоғида имзоланди. Россиянинг ҳозирда Марказий Осиёдаги йирик гидроиншоотлар қурилиши билан боғлиқ мавқъеи ўзгараётганига гувоҳ бўлаяпмиз. Аммо ҳамма нарса Тожикистондаги ички сиёсий омиллар ва Россия учун муҳим бўлган масалаларнинг қандай ечилишига боғлиқ бўлади. Хусусан, ҳарбий база масаласи.

Би-би-си: Айрим таҳлилчилар Путин Роғун масаласида Тожикистонни очиқча дастаклашдан тийилади, дейишмоқда. Агар ҳақиқатан ҳам шундай бўлса, бу нимани англатади?

Андрей Грозин: Агар Путин Роғунни очиқча дастакламаса, демак, Москва Ислом Абдуғаниевичга ўзининг ташқи сиёсатини яна бир марта кўздан кечириш учун фурсат берган бўлади. Охирги пайтларда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати Россия билан бот-бот тўқнаш келаётганини кузатаяпмиз. Россиянинг гидроиншоотлар борасидаги янги сиёсати аллақачон шаклланиб бўлган. Ўзбекистон раҳбариятининг мавқеъи бунга таъсир кўрсатади, деб ўйламайман. Россиянинг Тожикистон ва Қирғизистондаги гидроиншоотларни қуриш ва ишлатишдаги иштироки Путиннинг геосиёсий аҳамиятга молик Авросиё Иттифоқи лойиҳасига мос тушади.

Би-би-си: Кўпчилик таҳлилчилар Россиянинг Марказий Осиёдаги сўнгги қадамлари Ўзбекистоннинг Коллектив Хавфсизлик Ташкилотидан чиқишига жавоб амаллари, деб ишонишади. Сиз нима деб ўйлайсиз?

Андрей Грозин: Бу ерда кўпчилик сабаб ва оқибатни бир-биридан ажратмаяпти. Гап шундаки, Ўзбекистон раҳбарияти у хоҳ Россия бўлсин, хоҳ ғарб, музокараларда етарлича қатъий мавқъни эгаллайди. Яъни, ҳа, биз Россия ёки ғарбга яқин бўлишимиз мумкин, аммо бунинг учун бизнинг миллий манфаатларимиз ҳисобга олиниши керак, қабилида. Яқин-яқингача, ғарб, Америка, Хитой ва Россия ҳам Ўзбекистоннинг мавқеъи билан ҳисоблашиб келишган ва буни мутлақ бир воқеълик деб ҳисоблашган. Ёдингизда бўлса, Россия 2004 йилда Тожикистон билан қатор шартномаларни имзолаган, аммо 2005 йилдаги Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистон Россия ва Хитойга юз буриши ортидан уларнинг ҳаммаси унутилган эди. Ўшанда Россия Тожикистоннинг қарзларини кечиб юборди, аммо Роғун қурилишида қатнашмади. Аммо Ўзбекистоннинг ОДКБдан чиқиши ва яна бир қатор қадамларидан сўнг Москвада Ўзбекистоннинг манфаатлари билан тўла ҳисоблашиш шарт эмас, деган хулосага келишган.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.