BBC navigation

Тожиклар ва афғонлар маҳбус алмашишди

Сўнгги янгиланиш 14 октябр 2012 - 11:25 GMT

Афғонистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара қарийб бир ярим минг чақиримга чўзилган

Тожикистон 15 нафар афғонистонлик маҳбусни ўз ватанига топширган. Ҳозир тожик қамоқхоналарида юзга яқин афғон жазо муддатини ўтамоқда.

Кобул ва Душанбе ўртасидаги келишувга биноан, бу маҳкумларнинг барчаси ватанига қайтарилади.

Маълум бўлишича, Тожикистонда ушланиб, ҳукм қилинган бу афғонлар, асосан, гиёҳванд моддалар савдоси, қаллоблик ва чегарадан ноқонуний ўтиш каби ҳаракатларда айбланганлар.

Шунингдек, Кобул ҳам 3 нафар тожикистонлик маҳкумни ватанига қайтарган. Афғонистон қамоқхоналаридаги тожиклар сони нисбатан олганда анча камлиги айтилади.

Бу маҳкумлар жазонинг қолган қисмини ўз ватанларида ўташади.

Икки давлат орасидаги чегара тақрибан 1300 чақиримни ташкил этади. Бунинг устига, тоғли ва дарёлар орқали ўтган айрим чегара бўлгаларини назорат қилиш ўта қийин кечмоқда.

Бу чегара нуқталари ўртада савдо-сотиқ кучайтириши ва ҳар икки мамлакатнинг тарққиёти учун муҳим аҳамият касб этиши эҳтимоли катта.

Лекин Афғонистонда кўкнори экиш камаймаётгани, қашшоқлик, урушлар ва Тожикистон чегараларини назорат қилиш қийинлигича қолаётгани боис чегара оша олиб ўтилаётган қимматбаҳо маҳсулотлардан бири бу гиёҳванд моддалар бўлиб қолмоқда.

Шимолий-шарқий Афғонистондаги қонун яхши таъминланмаган ҳудудларда эса жиноий гуруҳлар шарқий Тожикистон орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринишади.

Айрим кузатувчиларга кўра, гиёҳванд моддалар савдоси ҳали ҳамон Афғонистондаги исёнкорлар учун муҳим даромад манбаи бўлиши мумкин.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.


Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.


Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.