BBC navigation

Туркманистон янада кўпроқ жинси маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи

Сўнгги янгиланиш 19 октябр 2012 - 12:46 GMT

Далаларида болалар меҳнати эксплуатиясига буткул чек қўйган Туркманистон ўз пахта саноатини кенгайтириш учун 2016 йилгача четдан 1 миллиард АҚШ долларига тенг сармоя жалб этмоқчи.

Улкан газ захираларига бой Туркманистон дунёдаги 10 та йирик пахта ишлаб чиқарувчи давлатдан биттаси саналади.

Бундан ташқари, олий сифатли пахтасидан тайёрланган жинси маҳсулотларини жаҳоннинг ўнлаб давлатларига экспорт қилади.

Ҳукумат томонидан маъқулланган ушбу дастур Туркманистонда тўқимачилик саноатини ривожлантиришга қаратилган.

"Мақсад - соҳага янада кўпроқ хорижий сармоя жалб этиб, янги тўқимачилик корхоналарини очиш", деб айтган мамлакат Тўқимачилик Саноати вазири Сапармурот Ботиров.

Аммо вазир жаноблари бунча миқдордаги сармояни ким киритиши ёки унинг қандай шаклда бўлишини очиқламаган.

Фақат 1 миллиард АҚШ долларига тенг ётиримнинг катта қисми четдан келишини айтиш билан чекланган, холос.

"Туркманистонда ишланган" ёрлиғи остидаги жинси маҳсулотлари Ғарбнинг қатор супермаркет тармоқлари, жумладан, WalMartда ҳам сотилади.

Жаноб Ботировнинг айтишича, Туркманистон ўз мустақиллигини қўлга киритган 1991 йилдан буён янги тўқимачилик корхоналари қуриш, борларини замонавийлаштириш учун қарийб 1.5 миллиард доллар сарфлаган.

Унга кўра, шундан 300 миллион доллари хорижий ётирим ҳисобига тўғри келади.

Янги режалар

Туркманистонлик масъулларга кўра, мамлакатнинг ўзида пахта толасини ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ўтган 20 йил ичида 3 фоиздан 51 фоизга етган.

Туркманистон жорий йилдан бошлаб пахта етиштиришнинг ҳам бироз кўпайтиришни мақсад қилган.

Дейлик, ўтган йил 1.1 миллион тонна пахта ҳосили олган бўлса, бу йил уни 100 минг тоннага кўпайтирмоқчи.

Президент Гурбангули Бердимуҳаммедов эса, деҳқонларга пахта ҳосилини "битта чаноғини ҳам нобуд қилмай териб олишлари"ни буюрган.

Туркманистон бу йил 550.000 гектар ерга пахта эккан. Бу, дейлик, Люксембург ҳудудидан қарийб икки ярим баробар катта майдонни англатади.

Туркманистон авваллари пахта-йиғим теримида болалар меҳнатидан кенг кўламда фойдалангани учун халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш ташкилотларининг кескин танқидлари остида қолиб келган.

Аммо 2006 йилда ҳаётдан кўз юмган марҳум туркманбоши Сапармурот Ниёзовнинг болалар меҳнатини тақиқловчи фармонга имзо чекиши ортидан, Туркманистонда болалар меҳнати билан боғлиқ вазият буткул ўзгарган.

Туркман ҳукумати ушбу фармойишни ҳаётга буткул тадбиқ этишга муваффақ бўлган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.