BBC navigation

Ўзбекистонлик қочқин Қозоғистонда бир йилгача ҳибсда қолиши мумкин

Сўнгги янгиланиш 22 октябр 2012 - 13:00 GMT

Хайрулло Турсунов апрел ойидан бери тергов изоляторида ушлаб турилибди.

Хайрулло Турсунов 2011 йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга бериб юборилган қочқинлар билан бирга қўлга олиниб кейинчалик озодликка чиқарилган эди.

Шу йилнинг апрель ойида Россияга чиқиб кетишда қўлга олинган Хайрулло Турсунов Ақтўбе шаҳридаги тергов изоляторида сақланмоқда. Унинг адвокати Кенес Юсуповнинг айтишича, маҳкама ҳибс муддатини 3 декабргача чўзиши мумкин.

“Турсуновнинг маҳкамаси 30 чи ноябарларда бўлиши кутилмоқда. Унинг изоляторда ушлаб турилишига сабаб шуки Ўзбекистон томонидан ҳеч қандай сўровнома келгани йўқ. Қозоғистон томони эса қидирувга берилган шахсни озодликка қўйиб юбора олмайди”, - дейди Кенес Юсупов.

Адвокатнинг билдиришича, Қозоғистон қонунчилиги бўйича қидирувга берилган шахс учун қўшимча сўров юборилмаган тақдирда 1 йил ҳибсда ушлаб турилади ва ундан кейингина озодликка чиқиши мумкин.

Кенес Юсупов ҳакамдан ҳар ой Турсуновни ҳеч қаерга кетмаслик ҳақида тилхат ёзиб озодликка чиқариш ҳақида сўрамоқда. Аммо ҳар сафар рад жавобини олмоқда.

Адвокатнинг айтишича, Турсунов Ақтўбедаги вақтинчалик тергов изоляторида икки кишилик камерада сақланмоқда.

“Овқатнинг сифати ҳақида нима ҳам дейиш мумкин, давлат томонидан бериладиган овқат. Албатта қўшимча овқатланиши керак. Бошқа ҳибсдагилар ташқаридан қўшимча озиқ овқат олиб туради. Аммо Хайрулло ҳеч нарсасиз ўтирибди”, - дейди Кенес Юсупов.

Адвокатга кўра Турсуновга бир жияни бир оз ёрдам пули юборган ва адвокатни ёллаган. Шундан бери ҳеч ким Турсуновнинг ҳолидан хабар олмаган.

Турсунов соғлиғи ёмонлашганидан шикоят қилган, аммо изолятор шифокорига мурожаат қилишдан бош тортган. Адвокатнинг айтишича, Хайрулло Турсунов изолятор шифокоридан керакли муолажани ололмаслиги сабаб шикоят қилмаган.

Қарши шаҳрилик Хайрулло Турсунов шу йилнинг апрел ойида Ақтўба орқали Россияга чиқиб кетаётганда ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Кейинчалик полиция унга нисбатан Ўзбекистон томонидан экстрадиция қилиш борасида сўрови борлигини аниқлаган.

37 ёшли Хайрулло Турсунов муқаддам Ўзбекистонда 159 чи модда бўйича судланган ва 12 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бироқ бир йилдан сўнг амнистия туфайли озодликка чиққан.

Турсунов шундан сўнг Россияга ишлаш учун чиқиб кетади. Бироқ 2009 йили унинг аёли Нодира Бўриевани Қарши шаҳрида ноқонуний равишда Қуръондан дарс беришда айбламоқчи бўлишиб қўлга олишади.

Бўриева фарзандларини олиб Қозоғистонга қочишга муваффақ бўлади. Турсунов ўша йили оиласининг олдига Россиядан Олма ота шаҳрига қайтиб келади. Улар БМТнинг қочқинлар билан ишлаш олий комиссарлигидан қочқинлик мақомини сўрашади.

Аммо ушбу комиссия ва Қозоғистон Миграция полицияси уларга қочқинлик мақомини беришдан бош тортади.

Турсуновнинг турмуш ўртоғи учинчи бир давлатга чиқиб кетгани маълум.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.