BBC navigation

Қозоғистонлик Олимпиада чемпиони Хитой фуқаролигига қайтади

Сўнгги янгиланиш 25 октябр 2012 - 08:45 GMT

Қозоғистон ўз чемпионларини катта хурсандчилик билан кутиб олган

Лондон Олимпиадасида Қозоғистон номидан қатнашган Зулфия Чиншало ўзига Хитой фуқаролигини қайтаради, деб ёзади Синхуа ахборот агентлиги Хунан вилояти оғир атлетика маркази раҳбарига иқтибосан.

"Зулфиянинг ҳақиқий исми - Жао Чанглинг, у Хунан вилоятидан. Беш йил олдин малакаларни алмаштириш лойиҳаси бўйича бир қанча спортчилар билан Қозоғистонга борган эди. Унинг профессионал ёндашуви спортда катта ғалабаларни эришишига замин ҳозирлади. Ҳозирги пайтда Зулфия Чанша шаҳрида яшаш гувоҳномасига эга.",- дейилади хабарда.

Хабардан англашилишича, Зулфия Чиншалонинг Қозоғистон оғир атлетика федерацияси билан тузган шартномаси 2012 йил 15 сентябрда ниҳоясига етган бўлса ҳам, федерация спортчини навбатдаги расмиятчиликлардан ўтқазмаган.

"Биз айни пайтда Хитой давлат физкультура ва ишлари бошқармаси ҳамда оғир атлетика ассоциацияси ёрдами билан Қозоғистондаги тегишли идораларга боғланишга ҳаракат қилмоқдамиз, бироқ ҳали тегишли жавобни олганимиз йўқ", - деб айтган Хунан оғир атлетика маркази раҳбари.

Зулфия Чиншало Лондон Олимпиадасидан сўнг қайси мамлакат учун чиқиши ҳақида аниқ қарорни айтмаган эди.

Хитойдаги қатор оммавий ахборот воситаларига кўра, Қозоғистон терма жамоаси таркибида иштирок этган оғир атлетикачилар Майя Манеза ва Зулфия Чиншало бундан буён ўз ватани учун майдонга тушади.

Хитойнинг қатор интернет сайтлари ҳам Қозоғистон билан келишилган шартнома муддати тугаганлиги боис спортчилар ўз ватанларига қайтганини хабар беришган.

Ўз навбатида Қозоғистон оғир атлетика федерацияси Хитой оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларни тасдиқламаган ва Зулфия Чиншало ҳамда Майя Манеза Хитой номидан мусобақаларда қатнашишини рад қилган.

"Бу фақат Хитой оммавий ахборот воситаларининг ўйлаб чиқарган гаплари, бунга ишониш керак эмас. Терма жамоа бундан кейин ҳам бу спортчилар билан ҳамкорлик давом этишига ишонади", - деб айтишган Қозоғистон оғир атлетика федерацияси расмийлари.

Қозоғистонлик спортчилар Лондон Ёзги Ўйинларида ҳаммаси бўлиб 13 медални қўлга киритишган, ундан еттитаси олтин, бир кумуш ва беш бронза медали билан мамлакатлар ичида 12 ўринни эгаллашга муваффақ бўлишган эди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.