BBC navigation

Қозоғистонда масжидлар сони ошгани диндорларга эътиборни англатадими?

Сўнгги янгиланиш 26 октябр 2012 - 09:16 GMT

Мусулмонлар ўзларининг масжидлари билан фахр қилишади

Масжидларнинг сони бўйича Қозоғистон бугунги кунда Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Туркманистондан илғор экан.

Бу ҳақда қозоғистонлик мусулмонларни Қурбон байрами билан қутлаган мамлакат диний ишлар бўйича агентлиги раҳбари Қайрат Лама Шариф айтган.

Унинг сўзларига кўра, Ҳайит олдидан Қозоғистондаги 2228 масжид қайта таъмирланган.

"Муқаддас Қуръонда ота-онангизга, яқинларингизга, етим-есирлар, камбағаллар, мусулмонларга яхшилик қилинг! Сизнинг ҳар бир қилган хайрли ишларингизни Аллоҳ билгувчидир" дейилган.
Мусулмон биродарларимизга ибодат қилишлари учун масжидлар қуриб берилаётгани ҳам ана шундай хайрли ишлардандир",- деб айтган жаноб Қайрат Шариф.

Айни пайтда Ўзбекистонда 2050 та, Озарбайжонда 1700 , Қирғизистонда 2200 ва Туркманистонда 400 масжид борлиги айтилади.

Қайрат Лама Шариф бу йилги Қурбон байрами Қозоғистоннинг халқаро Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига раисликни муваффақиятли якунлаганига тўғри келганини айтган.

Бироқ ушбу рақамларни кўриб, Қозоғистонда диндорларга эътибор ҳақиқатдан каттами?- деган савол туғилади.

Ўтган йили Қозоғистонда қабул қилинган Дин ҳақидаги қонундан сўнг, диний идораларни қайта рўйхатга олиш бошланган.

Кузатувчиларга кўра, қонундан кейин Қозоғистонда расман рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг сони 30 фоиз камайган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.