BBC navigation

Қозоғистонда муҳожир ишчиларнинг ҳуқуқлари камаяди

Сўнгги янгиланиш 31 октябр 2012 - 13:11 GMT

Тожикистондан олиб келинадиган мева ва сабзавотларнинг бозори чаққон

Қозоғистонда кейинги йилдан хориж фуқароларининг савдо ва тадбиркорлик соҳасидаги фаолиятларига чеклашлар киритилади.

Янги тартибларга биноан, мавсумий ёлланма ишчилар якка тартибдаги савдо ва кичик тадбиркорлик билан шуғуллана олмайдилар.

Тожикистондан ҳар йили иш излаб Қозоғистонга келувчи ва Тожикистонда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олиб кирувчи минглаб тожик гостарбайтерларига бу чекловлар тўғридан-тўғри тегишли бўлиб, Тожик ҳукумати қозоқ расмийларининг бу қароридан жиддий ташвишга тушган.

Қозоғистон - ёлланма ишчилар учун жаннатми?

Қозоғистон Россиядан кейин тожиклар оммавий равишда борадиган давлатга айланган.

Мамлакат миграция хизмати рақамларига кўра, Қозоғистонда 100 мингга яқин ёлланма ишчилар мавжуд бўлиб, унинг қариийб 70 минги турли савдо соҳаларида банд бўлиб келишмоқда. Уларнинг кўпчилиги Тожикистонда етиштирилган ҳўл мева ва сабзавотларни қозоқ бозорларида сотишади.

Тожикистон Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги расмийлари икки мамлакат ҳукумати бу борада тил топишига умид қилишини айтади.

"Агар янги қонунлар ишга тушса, албатта ўртада воситачилар пайдо бўлади. Бу олиб келинадиган маҳсулотнинг нархи ошиши ва тезроқ сотишнинг имкони бўлмай қолади",- дейди вазирлик вакили Зайниддин Мўминов.- Бизнинг ишчилар Қозоғистонга тез бузиладиган маҳсулотлар олиб киришади. Натижада маҳсулот эгалари зарар кўради. Қозоғистонда 70 мингдан ортиқ тожик ишчилари борлигини ҳисобга олсак, бу зарар сезиларли таъсир қилади".

Хориж ишчилари фаолиятига чекловлар 2013 йил январидан кучга киради. Олдинроқ Қозоқ солиқ идораси ходимлари бозорларга янги тартибларни тарқатишган.

Айтилишича, тартиблар асосан мавсумий ишчиларга таалуқли бўлади.

Тожикистон Миграция хизматидан айтишларича, бу масала икки мамлакат ўртасида муҳокама қилинмоқда ва яқин орада бир қарорга келиниши кутилмоқда.

Тожик муҳожирларининг оқими кунига ошмоқда

Ҳар куни Тожикистондан Россия ва Қозоғистонга ўнлаб авиапарвозлар амалга оширилади. Йўловчиларнинг аксарияти эса меҳнат муҳожирларидир.

Мутахасисларнинг тахминларига қарамасдан, Қозоғистон ва Россияга пул топиш мақсадида кетаётганларнинг оқими камайгани йўқ. Аксинча, Тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг сони ҳар куни ошиб бормоқда.

Тожикистоннинг Сўғд вилоятилик Давлат Жабборов 10 йил давомида Россияга қуруқ ва ҳўл мева ва сабзавотлар олиб бориш билан шуғулланган. 2010 йилда Россияда Тожикистонда тарқалган полиомилет туфайли қуруқ меваларни олиб кириш тақиқланганидан сўнг, тожик тадбиркори қозоқ бозорига мослашишни бошлаган. Энди эса янги тартиб оиласини боқиш учун Қозоғистонга иш излаб бораётган ёки ўз шахсий маҳсулотларини олиб бориб сотаётган тожик муҳожирлари учун яна муаммо туғдириши аниқ, дейди у .

Тожиқ иқтисодчилари ҳисобига қараганда, миллионга яқин тожик фуқаролари муҳожирлар жўнатаётган пул маблағлари ҳисобига яшамоқда.

Хориждан юборилаётган пул ўтказмалари таҳлилчиларнинг айтишича, мамлакат бюджети сиғимидан ошади.

Меҳнат муҳожирларининг пули нафақат уларнинг оиласини таъминламоқда, иқтисодчиларга кўра, мамлакат иқтисодини ривожлантириш учун ҳам муҳим манбага айланган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.