BBC navigation

'Русский марш': ҳокимият ҳам миллатчи ва ҳам маршга қаршиларнинг танқиди остида

Сўнгги янгиланиш 4 ноябр 2012 - 16:05 GMT

Москвада миллатчиларнинг "Русский марши" бўлиб ўтган.

Ташкилотчилар мамлакатнинг 32 шаҳрида 25 минг одамни кўчага чиқаришлари ҳақида эълон қилганлар.

Москва ҳуқуқ-тартибот органлари пойтахт марказида олти минг миллатчи тўплангани ҳақида хабар қилган.

Марш тугаганидан кейин унинг тарқалаётган қатнашчилари Москва метроларидан бирида антифашист намойишга бораётганлар билан муштлашганлари ҳақида хабар тарқалган.

бу ерга босинг Москвада миллатчилар ва аксилирқчилар муштлашишган

4 ноябр Россияда "Бирдамлик куни" деб эълон қилинган, бу байрам СССР давридаги Улуғ Октябр Революцияси куни ҳисобланган 7 ноябр байрами ўрнига ташкил қилинган.

"Русский марш" ташкилотчиларига кўра, бугун Россия ҳокимияти тепасида рус бўлмаганлар ўтиришипти.

Улар Кремлни Россияга келган муҳожирларга ва рус миллатига мансуб бўлмаган этник озчиларга имтиёзлар бераётганликда, ҳақиқий русларнинг ҳуқуқларини инкор этаётганликда айблаганлар.

Москва кўчалари бўйлаб ўтаётганда миллатчилар "Москва русларнинг шаҳри" деб бақирганлар.

Россияда ўтказиладиган сўровлардан англашилишича, бугунги кунда мамлакатдаги рус миллатига мансуб жами инсонларнинг ярми марказий осиёлик ва қофқозликларга салбий қарайдилар.

Аксар кузатувчилар фикрича, Россия ҳокимиятининг сўнгги 10 йилдаги сиёсати рус миллатчилиги кучайишига олиб келди.

Президент Владимир Путин 2000-2008 йиллардаги президентлиги йилларида жамиятда миллатчилик унсурлари ривожланишини рағбатлаб келди.

Оқибатда Россия шаҳарларида қофқозлик ва марказий осиёликларга ҳужумлар кучайди, кўплаб инсонлар миллатчилар ҳужумларини қурбонлари бўлдилар.

Москвадаги "Сова" марказига кўра, 2007 йилдан 2009 йилгача 100 дан ортиқ меҳнат муҳожири ўлдирилган.

2010 йилда миллатчи безорилар билан полициянинг Кремл яқинидаги тўқнашувидан кейин рус миллатчилари чиқишларини бостириш бошланди.

Олдинги йилларда миллатчиларга Москва четида марш уюштиришларига рухсат берилган бўлса, бу йил пойтахт марказида ушбу акцияга изн берилган.

"Биз Марказий Осиёдан муҳожирлар оқими тўхтатилишини талаб қиламиз. Марказий Осиё мамлакатлари билан виза режимини жорий қилиш керак. Виза режими Афғонистонда ишлаб чиқарилган героин оқимини тўхтатиш, Афғонистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларидан гиёҳванд моддалар оқимини тўхтатиш учун муҳим", деб айтган марш ташкилотчиларидан Владимир Тор.

Айни пайтда Россиядаги муҳожирлар ва қофқозликлар ҳам Россия ҳукуматини миллатчиларни қўллаб-қувватлаётганликда айблашади.

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Баҳром Ҳамроев фикрича, аксилдемократик сиёсат юритаётган Россия ҳукумати жамиятда мавжуд муаммолардан жамоатчилик фикрини чалғитиш мақсадида миллатчиларнинг Москва марказида юриш ўтказишига изн берган.

"Бу аслида миллатчиларнинг марказдан бошқарилишини, марказнинг рухсатини билдиради", дейди Баҳром Ҳамроев.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.