BBC navigation

Қирғизистонда "Чегара-Аксилтеррор-2012" машғулоти ўтказилган

Сўнгги янгиланиш 14 ноябр 2012 - 18:13 GMT

Машғулотлардан мақсад – Ўзбекистон ва Қозоғистонга туташ жойлашган чегара ҳудудда эҳтимолий террористик амалиётлар олдини олиш бўлган

Қирғизистонда шимолий Иссиқ-Кўл, Норин вилоятларида ва жанубий пойтахт Ўш шаҳрида "Чегара-Аксилтеррор-2012" деб номланган махсус кучларнинг машғулоти бўлиб ўтган.

Мазкур тадбир Овруподаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти қўлловида, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг Аксилтеррор маркази кузатишида ўтказилган. Махсус тизимлар машғулотларига бир қатор вазирликларнинг ҳарбий қўшинлари ва тегишли бўлимлари ходимлари бевосита иштирок этган.

Ҳукумат идоралари маълумотларига биноан, ушбу машғулотларнинг мақсади – қўшни давлатлар Ўзбекистон ва Қозоғистонга туташ жойлашган чегара ҳудудда эҳтимолий террористик амалиётлар олдини олиш ва бирлашган сув заҳиралари билан умумий энергетик тармоқни шундай ҳужумлардан ҳимоя қилиш.

"Чегара-Аксилтеррор-2012" деб номланган махсус кучлар машғулотлари Қирғизистон шимолидаги Хитой чегарасига туташ жойлашган Норин вилоятининг Ўрта-Тўкой сув омбори қирғоғида ўтказилган.

Миллий хавфсизлик идорасига биноан, машғулот давомида бу стратегик объект сифатида қатъий назорат ва қўриклашга олинган сув омборга "шартли террористлар ва экстремистлар хужум килган". Лекин махсус оператив гуруҳ сув омбор қирғоғидаги маъмурий бинога етиб борган. Ва Ўрта-Тўкойга тикучарда етказилган махсус амалиёт гуруҳи шартли қуролли одамларни "отиб ўлдирган".

Ўрта-Тўқой сув омбори собиқ Совет Иттифоқи даврида барпо этилган ва Тўктогул сув омбори каби, у ердаги сув заҳираларини Қирғизистон томони энг аввал қўшни Ўзбекистон ва Қозоғистон қишлоқ хўжаликлари учун йиғиб ва сақлаб беради.

Махсус тизимлар машғулотларига Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликларининг ҳарбий қўшинлари билан Фавқулодда ҳолатлар, Нақлиёт ва алоқа, Саломатлик вазирликларининг тегишли тизимлари бевосита иштирок этишган.

Овруподаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бишкекдаги ваколатхонасининг Ҳарбий-сиёсий бўлими бошлиғи Росс Браун шундай дейди:

- Мана шу борадаги алоҳида лойиҳамиз билан биз, ОХҲТ идораси, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Аксилтеррор маркази фаолиятини ва бугунги тадбирни қўлламоқдамиз. Шундан мақсад бу ердаги каби сув омборлар ёки энергетик корхоналарга биронта ҳужум қилинса, тегишли махсус тизимлар шундай ҳаракатлар олдини олишга тайёр бўлиши шарт”, - дейди халқаро идораси вакили.

Жаноб Росс Брауннинг таъкидлашича, ушбу сув омборнинг ҳужумлардан хавфсизлиги – бу фақат Қиргғзистон учун эмас, қўшни Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиё давлатлари учун ҳам аҳамиятли.

Эртасига эса "Аксилтеррор-2012" машғулотининг иккинчи босқичи Ўш вилоятида, алоҳида Ўш шаҳрида ўтказилди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Ўш вилояти бўйича бошкқрмаси раиси полковник Нурлан Рисқулов билдиришича, вилоят ва Ўш шаҳри қўшни давлатлар Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегараларга бевосита туташ жойлашганликдан, амалиётлар қўшни давлатлар махсус хизматлари билан ўзаро мослаштирилган.

"Биз билан шу икки давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ҳақида келишимлар имзоланган. Ҳамкасбларимиз билан шундай ҳамкорликни биз МДҲ минтақавий Аксилтеррор маркази ҳақидаги ҳужжатлар, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фармонлари асосида юритмокдамиз. Шу қарорларга биноан, биз аксилтеррор тадбирлар юзасидан кўшни хамкасбларимиз билан маълумот айирбошлаяпмиз, - дейди Қирғизистон миллий хавфсизлиги полковниги Нурлан Рисқулов.

Машғулот давомида айниқса стратегик маънодаги объектлар билан одамлар гаровга олинган ҳолатларда тегишли томонларни хабардор килиш самаралилиги текширилди. Эҳтимолий террористик хавфга қарши амалиёт юритишда махсус идоралар ҳаракатларини ўзаро мослаштириш масаласига аҳамият берилган.

Шу борада хавфсизлик ва ички ишлар идоралари, Мудофаа вазирлигининг Жанубий- ғарб минтақавий кўмондонлиги ва Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг маҳаллий бошқармаси, Тиббий тез ёрдам маркази, прокуратура ва маҳаллий ҳокимият биргаликда амалиёт ўтказган.

Улардан бири шартли жиноятчиларнинг диққатини чалғитиб, улар билан музокаралар юритса, иккинчиси эса шартли хужумчиларни йўқотиш ва шартли ярадорларни даволаш билан банд бўлган.

Ҳарбийларга мувофиқ, Қирғизистон шимолидаги Ўрта-Тўқой сув омбори ва жанубдаги Ўш шаҳри Иситиш-электр марказида ўтказилган машғулотлар мақсади – қўшни давлатларга туташ чегара ҳудудда жойлашган умумий сув заҳиралари билан ягона энергетик тармоқни эҳтимолий террористик ҳужумлардан ҳимоя қилишдир. Ва шу машғулотлар шу мақсадда ўтказилди, дейди ҳукумат мулозимлари.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.