BBC navigation

Челах маҳкамада ўз жонига қасд қилишга уринди

Сўнгги янгиланиш 21 ноябр 2012 - 10:36 GMT

Владислав Челах маҳкамада ўтирган вақти ўз жонига қасд қилишга уринган.

Сафдошларини ўлдиришда айбланиб маҳкамага тортилган Владислав Челах суд залида томирини кесишга ҳаракат қилган.

Полиция тарқатган хабарга кўра, Челах ўзига ажратилган хоначада ўтираркан, пастга энгашиб томирини кесишга уринган.

Маҳкамани тўғридан тўғри томоша қилиб ўтирган журналистларнинг маълум қилишича, бунгача адвокат ҳакамга Челах онасининг телефон сўзлашувлари тингланаётганидан шикоят қилган.

Аммо ҳакам Ербол Ахметжанов адвокатнинг шикоятига рад жавобини беради. Рад жавоби янграши билан алоҳида хоначада ўтирган Владислав Челах энкайган ва ўзига тан жароҳати етказишга уринган.

Атрофда турган нозирлар зудлик билан Челахни ушлашган ва унга тиббий ёрдам кўрсатиш учун ташқарига олиб чиққан.

Айбланувчи олиб чиқаётганда залда ўтирган жабрланувчилар, “ҳақиқатни айтиб кет”, - дея қичқиришган.

Владислав Челах эса, бу каби маҳкама жараёнида иштирок эта олмаслигини ва бу ердан олиб чиқишларини сўраган.

Бошқа хонада унга илк тиббий ёрдам кўрсатилган ва Челахнинг соғлиғи яхши эканлиги айтилмоқда.

Танаффусдан кейин Владислав Челах суд залига келмаган. У камерадан чиқмаслиги борасида ариза берган.

Мурожаатда у кўрсатма беришдан бош тортмаслигини, аммо маҳкамада унинг айблов исботлари ўрганилиб бўлинганидан кейингина чиқишини билдирди.

Маҳкама айбланувчисиз, аммо унинг адвокати Серик Сарсенов иштирокида давом этади.

Қозоқ расмийларига кўра, 31 май куни Қозоғистон билан Хитой чегарасида фақат йилнинг иссиқ ойларида ўрнатиладиган вақтинчалик "Арканкерен" чегара постида 14 чегарачи ва бир ўрмончининг куйиб кетган жасадлари топилган.

Президент Назарбоев юз берган ҳодисани террор амали деб атаган, мамлакатда бир кунлик мотам эълон қилинган.

Қўлга олинган ягона тирик қолган аскар Владислав Челахнинг хизматдошларини ўлдирганини тан олганини айтганлар Қозоқ расмийлари.

Қозоғистон прокуратураси 19 ёшли аскарнинг хизматдошларини ўлдиргани иқрори ёзиб олинган видеони намойиш этган.

Бироқ аскарнинг яқинлари ва адвокати бу иқрорликларни қийноқ ва босимлар остида олинганини айтиб келишади.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.