BBC navigation

Халқаро Инқироз Гуруҳи ўз ходими Ўшда ҳибсга олинганидан норози

Сўнгги янгиланиш 23 ноябр 2012 - 10:42 GMT

Баъзи хабарларга кўра, Конор Прасад Ўшдаги ўзбек аҳолисининг ҳуқуқлари топталиши борасида маълумот йиғаётган бўлган

Халқаро Инқироз Гуруҳи Қирғизистонда ўз тадқиқотчиларидан бири ҳибсга олиниб, бир неча соат сўроққа тутилиши ортидан, Қирғизистон ҳукуматига расмий шикоят йўллаган.

Халқаро Инқироз Гуруҳининг жамоатчилик билан мулоқот директори Андрю Стролайн Би-би-си билан суҳбатда тадқиқотчи Конор Прасад ўтган ҳафта Ўш вилоятида қўлга олингани, тинтув ва сўроқ қилингани, ҳамда иш жиҳозлари мусодара этилганини билдирди.

Буларнинг бари қирғиз қонунчилигига хилоф равишда юз берган, биз ана шунга қарши чиқаяпмиз. Улар Прасаднинг иш жиҳозлари, ноутбуки ва одам ўзи билан олиб юриши мумкин бўлган бошқа оддий жиҳозларни ҳам мусодара қилишган", - деди Стролайн жаноблари.

Халқаро Инқироз Гуруҳи жаноб Прасадга қарши илгари сурилган айбловлар буткул асоссиз эканини айтди.

"Илгари сурилган айбловлар қаралса, афтидан гап қандайдир можарони келтириб чиқариш ҳақида кетаяпти. Биз бу айбловларни рад қиламиз. Халқаро Инқироз Гуруҳи можароларни бартараф этиш йўлида ишлайди, уларни келтириб чиқариш йўлида эмас", - деди жаноб Стролайн.

Қирғизистондан олинган хабарлар эса Миллий Хавфсизлик Қўмитасидан иқтибос келтириб, Халқаро Инқироз Гуруҳи ходимидан мусодара қилинган адабиёт таркибида оммавий нотинчликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган материал бўлганини айтади.

Жаноб Прасад ҳозирда озод қилинган ва Бишкекда қолаётгани айтилади. Халқаро Инқироз Гуруҳи қирғиз бош прокуратурасига расмий шикоят топширган.

"Ходимимиз қўлга олинганда қирғиз қонунчилигининг кўп моддалари бузилган. Биз расман норозилик изҳор қилаяпмиз, ва президентдан Давлат Миллий Хавфсизлик Қўмитасининг амалларини тергов қилишни сўраяпмиз", - деди жаноб Стролайн.

Ташкилот қирғиз хавфсизлик кучларининг бу амали умуман кутилмаганда юз бергани ва ташкилот Қирғизистонда фаолият юритиб келган 10 йил ичида бу биринчи шундай ҳодиса эканини билдирди.

Халқаро Инқироз Гуруҳига кўра, жаноб Прасаднинг Ўшдаги фаолиятида ҳеч қандай ғайриоддий жиҳат бўлмаган, ва у Қирғизистондаги вазият борасидаги таҳлилий ҳисоботни тайёрлаш учун ҳукумат расмийлари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан суҳбатлар олиб бораётган бўлган.

Ассошиэйтед Пресс хабар агентлигига кўра, хавфсизлик кучлари жаноб Прасад Ўшдаги ўзбек жамоасининг ҳуқуқлари топталиши ҳоллари борасида маълумот йиғаётган бўлгани борасида баёнот чиқарган, лекин айнан қандай материал провокацион материал бўлганини очиқламаган.

Хабарда айтилишича, қирғиз ҳуқуқ идоралари ҳали ҳам Прасад жаноблари иши бўйича қандай йўл тутишни муҳокама қилишмоқда.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.