BBC navigation

Тожикистонлик икки аёл героин моддаси билан қўлга тушган

Сўнгги янгиланиш 27 ноябр 2012 - 13:41 GMT

Душанбе шаҳри аэропортида шубҳали кўринган икки ёш аёл қўлга олинган.

Текширувлар натижасида уларнинг ошқозонида бир килограммдан ортиқ гиёҳванд модда борлиги аниқланади.

Божхона ходимлари томонидан текширилган аёл ошқозонидан 60 та капсула, иккинчисиникидан гиёҳванд модда ва 91 капсула олинган.

Аёллар ошқозонларида яширилган героин моддаларини четга олиб чиқиб сотмоқчи бўлганлар.

Аёллардан 1 кило 153 грамм гиёҳванд модда мусодара қилинган.

Тожикистон божхона қўмитасига кўра, йил бошидан 100 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда ушлаб қолинган.

Жавобсиз қолаётган жиноят

Кузатувчиларнинг айтишича, Тожикистон матбуотида гиёҳванд моддаларга қарши мамлакатда кенг миқёсда кураш олиб борилаётганлиги бот-бот айтилсада, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчиларнинг сони ошиб бораётгани кузатилади.

Шу билан бирга, айнан хавфсизлик ва чегара хизматларининг ходимлари ўзи наркотик савдоларига аралашиб қолаётганлиги кўринади.

Аҳоли орасида ҳам наркотик моддаларни сотишга қизиқишнинг ошишига ишсизлик, камбағаллик сабаб бўлаётган бўлса ҳам, кўпгина ёшлар осон пул топиш йўлларини қидириб бу йўлга кириб қолаётгани айтилади.

18 сентябрда Истаравшан тумани Ички ишлар ходимлари 42 ёшли Мутавалихон Зокихоновнинг ёнидан 1 кг гиёҳванд модда топилган.

Унинг машинасидан Макаров тўппончаси чиққан. Бироқ жиноий иш қўзғатилган Зокихонов тез орада қўйиб юборилади. Кейинроқ унинг 7минг пора билан қамоқдан қутилиб қолгани ошкор бўлади.

Август ойида Мамлакат чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси Панждан Душанбега томон қорадорини олиб ўтмоқчи бўлганда ушлангани хабар қилинганди.

Тинтув вақтида ҳарбий хизматчининг шахсий машинасидан 20 кгдан ортиқ героин, 320 кило гашиш ва 37 килограмм опиум моддаси борлиги маълум бўлади.

Ўтган ойда Вахш чегара маскани бошлиғи Низомиддин Ёқубов ва унинг тўрт сафдошига Хатлон ҳарбий маҳкамаси томонидан гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланишда айбдор деб топилиб, узоқ муддатли қамоқ жазолари берилган.

Юқори лавозимли ҳарбийнинг қамалиши ҳақида воқеани яхши билган кишилар айтишича, жаноб Ёқубов гиёҳванд моддалардан тушган пулни бошқалар билан бўлишишни истамаган.

Тожикистонда гиёҳванд моддалар савдоси билан бирга Ички ишлар ходимлари орасида порахўрликнинг авж олгани жиноятчиликни кўпаяётганининг бир белгиси сифатида кўрилади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

P.S. На днях в Таджикистане вынесен приговор начальнику погранзаставы "Вахш" Низомиддину Якубову и четверым его сообщникам. Все они признаны виновными в незаконном обороте наркотиков и других преступлениях.

Военный суд Хатлонского гарнизона приговорил пограничников к различным срокам лишения свободы. Якубов, обвиненный в незаконном обороте наркотиков, хищении огнестрельного оружия, утрате военного имущества и злоупотреблении властью, получил 21 год тюрьмы.

Между тем, как рассказывают знающие люди, настоящей причиной "посадки" Якубова явилось его нежелание поделиться наркоденьгами с другими…

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.