BBC navigation

Қозоғистонда мамлакатнинг биринчи президенти куни нишонланмоқда

Сўнгги янгиланиш 1 декабр 2012 - 12:32 GMT

Қозоғистонда 1 декабр Президент куни сифатида байрам қилинади.

Байрам муносабати билан Остонадаги ўйингоҳда ўтказилган маросим "Ягона мамлакат! Ягона тақдир! Ягона раҳбар!" шиори остида ўтган. Унда қатнашган мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев халққа, ёшларга мурожаат қилиб Қозоғистон бундан буён ҳам гуллаб яшнаши ва ривожланишига ваъда берган.

"Қозоғистон яна ҳам кўркамлашади, Қозоғистоннинг ҳурмати янанда ошиб, ўзига тўқ, бадавлат инсонлар яшайди. Агар ҳақиқий ишланса, ҳаракат бўлса, ҳамма нарсага эришилади. Мен сизга бахт, узоқ умр, ҳаётда ҳамма орзуларингизга етишишингизни тилайман", деган Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон оммавий ахборот воситалари мустақилликнинг 21 йилида мамлакатда эришилган ютуқлар ҳақида Назарбоевнинг мақоласини эълон қилган. Мақолада келтирилишича, ўтган йиллар мобайнида Қозоғистонда қариийб 160 миллиард доллар инвестиция жалб қилинган. 2012 йилда бу рақам 18 миллиардни ташкил қилгани айтилади.

Нурсултон Назарбоевнинг ҳайкали олдида ҳам одамлар байрам қилишган.

"Бутун дунё Қозоғистоннинг ижодкорлик қудратига ишонди. Бугун ўзининг натижалари билан мамлакатимиз дунё ҳамжамиятининг
ишончини яна ҳам мустаҳкамламоқда",-деб таъкидлайди жаноб Назарбоев.

Унинг сўзларига кўра, "Миллий банк ва Миллий фонднинг иқтисодий маблағи 85 миллиарддан ортиқни ташкил қилади. 21 йил ичида бу кўрсаткич 114 марта ўсди".

Қозоғистон Президенти аҳолининг турмуш шароити ошганини алоҳида таъкидлар экан, 21 аср бошида Қозоғистонда камбағаллик 32 фоиздан 5,3 фоизгача камайганини айтади.

"Бизнинг халқимиз камбағалчиликдан отилиб чиқиб, Оврўподаги мамлакатларда яшайдиган ўрта қатлам даражасига етиша олди. Бу постсовет ҳудудида энг юқори кўрсаткичдир",-деб айтган Қозоғистон раҳбари.

Қозоғистоннинг турли чеккаларида Президент куни муносабати билан турли шоулар, байрам концертлари ва бошқа тантаналар ўтказилмоқда.

Шарқий Қозоғистонда бугун фарзандли бўлган оналар турли совғалар, болалар жиҳозлари билан тақдирланишган.

Телевидение орқали бир нечта ота-оналар фарзандига Нурсултон исмини берганини қувонч билан айтиб беришади.

Шунингдек, беш оилага Президент янги уйнинг калитларини топширган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.