BBC navigation

Қозоғистон Байконурни бутунлай ўзиники қилиш ниятида

Сўнгги янгиланиш 10 декабр 2012 - 14:36 GMT

Қозоғистон Байконур шаҳри ва космодромини Россия ижарасидан чиқаришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Қозоғистон Миллий космик агентлиги раҳбари Талъат Мусабоев парламентнинг қуйи палатаси йиғилишида билдирган.

Унинг сўзларига биноан, Қозоғистон ҳукумати бу ҳақда Россия билан тузиладиган лойиҳа устида иш олиб боряпти.

Бироқ шартнома қачон тайёр бўлиши ҳақида очиқламаган.

Бу иш билан шуғулланадиган комиссияга Қозоғистон бош вазири ўринбосари Қайрат Келимбетов, Россия томонидан бош вазир ўринбосари Игорь Шувалов раҳбарлик қилишади.

"Бу билан биз дарҳол ижарага беришни тугатамиз демоқчи эмасмиз. Бу аста-секин амалга ошадиган жараён",- деб айтган Мусабоев.

Унинг таъкидлашича, биринчи навбатда Россиянинг "Зенит"ракеталари ижарадан чиқарилади. Айни пайтда комплекс жойлашган Байканур шаҳри бўйича ҳуқуқий ҳужжатлар кўриб чиқилмоқда.

Бундан олдин Россия интернет нашрлари Байконурни Россия ижарасидан чиқарилиши ҳақида хабар беришган эди.

Интерфаксга кўра, бу қозоқ томонининг талаби билан кўриб чиқилмоқда. Кузатувчиларга кўра, бу масала ҳал этиладиган бўлса, космодромда ишловчи россияликларнинг Қозоғистондан оммавий равишда кўчишига ва албатта мутахассислар етишмовчилигини келтириб чиқаради.

Россия Байконур космодромини 1994 йилдан буён ижарага олиб келади. Ижара ҳаққи йилига қариийб 115 миллион долларга тенг амалдаги шартнома муддати 2050 йилда ниҳоясига етиши айтилади.

Айни пайтда Россиянинг Амурск вилоятида "Восточний" космодроми қурилиши давом этмоқда. Янги космодромдан биринчи ракета 2015 йил учирилиши мўлжалланган.

Шу билан бирга ҳар йили Байконур шаҳри бюджетига Россия Федерациясидан бир миллиард рублдан ортиқ маблағ тушади. Байконурда 70 мингга яқин киши истиқомат қилади. Ундан 37 фоизи Россия фуқаролари бўлса, 60 фоизи қозоғистонликлардир.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.