BBC navigation

Қирғизистон: қидирувда бўлган "қонундаги ўғри" ҳибсга олинди

Сўнгги янгиланиш 10 декабр 2012 - 14:10 GMT
Қамчи Кўлбоев

Қамчи Кўлбоев қирғиз ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қатор оғир жиноятларда айбланган

Қирғиз расмийлари жиноий авторитет сифатида билинган Қамчибек Кўлбоевнинг Бирлашган Араб Амирликларида ҳибсга олиниб, Қирғизистонга келтирилганини маълум қилганлар.

Кўлбоев одам ўғирлаш, жиноий гуруҳ тузиш, қурол-яроқ ва гиёҳванд моддалар сақлаш ва сотиш каби қатор жиноятларда айбланган.

Қирғизистон Хавфсизлик Хизмати Қамчи Кўлбоевнинг Бирлашган Араб Амирликларидан махсус хизматлар ходимлари томонидан келтирилганини маълум қилган.

Аммо, Қирғизистон Олий Маҳкамаси Қамчи Кўлбоевнинг хавфсизлик хизматига ўз ихтиёри билан таслим бўлганини билдирган.

Кўлбоевнинг аввал ҳам бир неча марта ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалган, аммо кейинроқ рад этилганди.

Қирғизистон Олий маҳкамасининг маълум қилишича, Қамчибек Кўлбоев бугун бир ойга тергов изоляторига ташланган.

Қирғиз ҳуқуқ-тартибот идоралари ўтган йил ёзида Бирлашган Араб Амирликларидан Қамчибек Кўлбоевни Қирғизистон ихтиёрига топширишни сўраган эдилар.

Коля-Қирғиз

Собиқ Совет Иттифоқи ҳудудларидаги жиноят оламида "Коля-Қирғиз" номи билан машҳур Қамчибек Кўлбоевнинг Қирғизистон жиноий оламини идора этиши айтилади.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигига кўра, Кўлбоев бошчилигидаги жиноий гуруҳнинг 150дан зиёд аъзоси бор.

Баъзи манбаларга кўра, Қамчибек Кўлбоевга 2010 йилда собиқ Совет Иттифоқидаги "қонун ўғрилари" томонидан "ўғрилик тожи" кийдирилган.

38 ёшли Қамчибек Кўлбоевнинг узоқ йиллар Қирғизистонда жиноий авторитет ҳисобланган Риспек Акматбаевнинг яқин ёрдамчиларидан бири бўлгани айтилади.

Баъзи хабарларга кўра, Риспек Акматбаев 90-йиллар охирида Қамчибек Кўлбоевга ихтиёрида бўлган бир неча ширкатни тортиб олиши ортидан икковлон ўртасидаги алоқалар бузилади.

2000-йилда Қирғизистон маҳкамаси Қамчибек Кўлбоевни икки шахсни ўлдиришда айбланиб, 25 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Бироқ, 2006 йилда Қамчибек Кўлбоев қамоқхонадан қочишга муваффақ бўлади.

Кейинчалик қирғиз расмийлари унинг Бирлашган Араб Амирликларида яширингани ҳақида эълон қилишади.

2011-йилда АҚШ Давлат Департаменти томонидан эълон қилинган халқаро наркосавдогарлар рўйхатига Қамчибек Қўлбоев ҳам киритилган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.