BBC navigation

Кока Кола ширкати Тожикистонга миллионлаб доллар ётқизиш ниятида

Сўнгги янгиланиш 18 декабр 2012 - 09:34 GMT

Кока Кола маҳсулотлари дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатида сотилади.

Американинг газли ичимликлар ишлаб чиқарувчи Кока Кола ширкати Тожикистонда ўз фаолиятини бошлаш учун 30 миллион доллар маблағ киритишга тайёрлигини билдирган.

Бу ҳақда Тожикистон давлат Хабар агентлиги маълум қилган.

Бу қиймат келадиган 10 йилда яна ошиши мумкинлиги айтилади.

Ширкат Тожик бозорини анчадан буён ўрганган ва ўз маҳсулотини бу мамлакатда ишлаб чиқариш қарорини берган.

Кока Кола ширкатининг халқаро алоқалар бўйича президенти Ҳусейн Акинга кўра, Тожикистондаги ҳозирги инвестицион вазият яхшиланиб бормоқда.

Шу билан бирга айнан қандай лойиҳалар тўғрисида гап бораётгани айтилмаган.

Кока Кола ичимлиги қачондан бошлаб ишлаб чиқарилиши ҳам ҳали номаълум.

Ассошиэйтед Пресснинг хабар беришича, Тожикистонга Туркиядаги Coca-Cola Icecek ширкати ҳам киришга қизиқиш билдирган.

Coca Cola Icecek айни пайтда Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистонда ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаради.

Ўзбекистонда эса 1991 йилда "Кока-Кола" билан ҳамкорлик қилишни бошлаган Мансур Максудий ва унинг укаси Фарид кока кола ишлаб чиқаришни йўлга қўйишади.

Кока Кола ширкатининг бош офисидан ўша пайтда 25 миллион аҳолиси бўлган Ўзбекистондаги тижоратга катта ишонч билдирилгани айтилади.

Ислом Каримовнинг куёви бўлган Мансур Мақсудийнинг тижорати Ўзбекистонда ҳали ҳеч кимга берилмаган имтиёзлар шарофати билан ривожланиб борган.

Шу тариқа 1994 йилга келиб Coca-Cola Bottlers Uzbekistan ўзининг асосий рақиби - PepsiCo ширкатини Ўзбекистондан сиқиб чиқаришга эришади.

Кока Кола ширкати Ўзбекистондаги энг йирик инвестициячига айланади.

Бироқ 2001 йилда Каримова хонимнинг турмушидан ажралиши Кока-Коланинг эмас, Мақсудий тижоратининг Ўзбекистонда нуқта қўйилишига сабаб бўлган.

Мансур Мақсудий оиласига нисбатан жиноий иш қўзғатилади.

Маълумотларга кўра, Кока-Коланинг Ўзбекистондаги бугунги фаолияти президентнинг қизи Гулнора Каримова билан бевосита боғлиқдир.

Кока Кола маҳсулотлари ҳозирда дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатида сотилади.


Koka-kola harom-ku ey Musulmonlar unga cho'qani qonini qo'shmasa koka-kola bo'lmaydi.Menga buni hurmatmatli yozuvchi domla Tohir Malik 10-yil oldin aytuvdilar. Butun dunyo musulmonlari harom deb biladi soglik uchun ham zararli. Rossiya olimlari isbotlab bergan hujjatli film bor zarari haqida. Iltimos BBC hodimlari chiqaringlar bu sharhimni Oldindan rahmat. Roziy/

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.