BBC navigation

Россиянинг "Газпром" ширкати "Қирғизгаз"нинг тўлиқ хўжайинига айланмоқчи

Сўнгги янгиланиш 21 декабр 2012 - 11:25 GMT

Газпром Қирғизгазнинг 75 фоиз ҳиссаларини 1 долларга сотиб олиши ҳақида айтилган

Россиянинг "Газпром" ширкати "Қирғизгаз" нинг 100 фоиз ҳиссаларини сотиб олиш ниятида. Бу ҳақда "Қирғизгаз" ҳиссадорлик ширкатининг бош директори Турғунбек Қулмирзаев 21 декабрда ўтказган матбуот анжуманида билдирган.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизгазнинг асосий хўжайини ким бўлиши янги йилнинг 1 апрелигача аниқ бўлади.

Олдинроқ, Газпром Қирғизгазнинг 75 фоиз ҳиссаларини 1 долларга сотиб олиши ва Майлу-сув-4 ва Қўғарт геология қидирув масканларини ўзлаштириши ҳақида хабарлар чиққан, буни Қирғизистон Бош вазири Жонторо Сотиболдиев маълум қилган эди.

Қирғизгазнинг 100 фоизлик ҳиссаларини сотиб оладиган бўлса, Газпром яқин 5 йил ичида Қирғизистондаги газ воситаларини замонавийлаштириш учун 20 миллиард рубл сарфлашга рози, деб таъкидлайди жаноб Қулмирзаев.

Шунингдек, Газпром билан савдо режалари амалга ошса, ширкат Қирғизистонни ҳозиргидан паст нархда газ билан таъминлаш ваъдасини берган." Газпром қўядиган нархлар Қозоғистон ва Ўзбекистондан сотиб олинаётган газ баҳосидан арзон бўлади", деб айтади Қирғизгаз бошлиғи.

Қирғизгаз раҳбари Газпром 2013 йилда мамлакатни газ билан таъминлаш масаласини ижобий ҳал қилишда кўмак беришига умид билдиради.

Айни пайтда Қирғизгазнинг 80 фоиз ҳиссалари давлатга тегишли бўлиб, 4,5 фоизини Қирғизистон Ижтимоий фонди, қолганини алоҳида шахсларсотиб олишган.

Газпром Қирғизгазнинг 100 фоиз ҳиссаларини унинг қўшни республикалардан газ учун қарзлари билан сотиб оладиган бўлса, минтақадаги газ билан боғлиқ сиёсат ҳам бошқача йўналишда ривожланиши кутилади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.