BBC navigation

Бишкекда янги йил арчаси қулаб тушган

Сўнгги янгиланиш 22 декабр 2012 - 09:40 GMT


Қирғизистоннинг бош майдонига ўрнатилган янги йил арчаси шанба куни кечқурун қулаб тушгани хабар қилинади.

23 метрли металл қолипга табиий арча шохларидан йиғилган байрам арчаси Бишкекда бўлган кучли шамолга дош беролмаган.

Метереологларнинг маълум қилишича, Бишкекда кечаси шамолнинг тезлиги секундига 15 метрни ташкил қилган.

Кузатувчилар эса тайёргарлик ишларига масъул раҳбарларнинг лоқайдлиги сабаб бўлганини кўрсатишади.

Арча қулаб тушишидан ҳеч ким зарар кўрмагани, арча ўйинчоқларини ҳеч ким ўғирлаб кетишга улгурмагани айтилган.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, шамол янги йил рекламаларини ҳам учирган, бош майдондаги давлат байроғига зарар етказган.

Бош майдондаги миллий байроқ зудлик билан ўзгартирилган. Ҳукумат расмийлари шанба куни кечгача байрам арчасини тиклашга ваъда қилишади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.