BBC navigation

Тожикистон парламенти Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзолик протоколини тасдиқлади

Сўнгги янгиланиш 9 январ 2013 - 10:07 GMT

Тожик парламенти мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиб киришига оид протоколни тасдиқлади

Тожикистон парламенти мамлакатнинг Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиб киришини назарда тутувчи протоколни тасдиқлади.

9-январ куни парламент мажлисига протколни тақдим этган Тожикистон иқтисоди ва тижоратини ривожлантириш вазири Шариф Раҳимзода ушбу ҳужжатни тасдиқлшдан тўрт ой ўтиб мамлакат ЖСТнинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланажагини айтди.

Жаноб Раҳимзоданинг айтишича, 2011 йилда Тожикистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш ҳақида расман мурожаат қилган ва ўшандан буён, ушбу ташкилот талаб ва шартларига кўра, мамлакат парламенти 100 дан зиёд қонуний ҳужжатни ё тасдиқлаган ёда ислоҳ қилган.

Унинг илова қилишича, минтақа мамлакатлари ва жаҳоннинг қолган давлатлари билан савдо-сотиқни йўлга қўйиш мақсадида Тожикистон шу йил Жаҳон Савдо Ташкилотида ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда.

Ўтган йил 10-декабрида Женевада бўлиб ўтган ЖСТ умумий кенгаши йиғинида Тожикистон ушбу ташкилот аъзолигига қабул қилинганди.

Унда чиқиш қилган Президент Имомали Раҳмон Тожикистоннинг ЖСТ аъзолигига қабул қилинишини ўлка тарихидаги "энг муҳим ҳодисалардан бири", дея баҳолаганди.

Президент Раҳмоннинг таъкидлашича, ЖСТга аъзолик энергетика ва озиқ-овқат мустақиллигига эришишда муҳим василага айланади.

Тожикистон Қирғизистондан кейин ЖСТга аъзо бўлиб кирган Марказий Осиёнинг иккинчи давлатидир.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.