BBC navigation

Қирғизистон Сўх анклавини айланиб ўтувчи йўлни қуришга тушди

Сўнгги янгиланиш 21 январ 2013 - 13:38 GMT
Cўх

Ўзбекистоннинг Сўх анклавида 60 минг аҳоли яшайди.

Қирғизистон жанубидаги Боткен вилоятида Ўзбекистоннинг Сўх анклави билан чегарадош ҳудудда маҳаллий йўл қурилиши бошланди.

Яқинда Қирғизистон парламентининг ёпиқ мажлисида йўл қурилишини дарҳол бошлаш ҳақида қарор қабул қилинганди.

Қирғиз расмийларига кўра, ушбу тадбирнинг асосий мақсади – Ўзбекистонинг Сўх анклавига туташ жойлашган Қирғизистон ҳудудлари аҳолиси учун борди-келди ва йўл ҳаракатини осонлаштириш.

Шу билан бирга Қирғизистон парламенти ҳукуматга Ўзбекистон билан ҳамкорликда чегарадаги вазиятни ҳар томонлама барқарорлаштириш вазифасини юклаган.

Қирғизистон Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги билдиришича, ҳозирча Сўх анклавини айланиб ўтадиган 21 километрлик йўлнинг фақат 14 километри қурилади.

Қирғизистон парламенти яқинда ёпиқ эшиклар ортида ўтган йиғинида зудлик билан бажарилиши керак бўлган қатор чораларни белгилаб олганди.

Сўх анклавини айланиб ўтадиган йўл қурилиши ана шундай зарурий чоралардан биридир.

Йўл қурилиши жорий ой бошида Боткен вилоятининг Сўх анклавига туташ Чорбоғ қишлоғи ва Сўхнинг Ҳушёр қишлоғи яшовчилари ўртасида юз берган зўравонликлар ортидан бошлатилди.

Ҳозирда Сўх анклавини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан боғлаб турувчи Сўх – Риштон автомобил йўли Қирғизистон томонидан беркитиб қўйилган.

Айни дамда Россиядаги ишдан қайтаётган минглаб сўхликлар уйларига ўтолмай, Фарғона вилояти Риштон туманида қолиб кетишмоқда.

Сўхнинг ўзида эса дори-дармон, озиқ-овқат бир неча бараварга қимматлаган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.